1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

"Мусулмон бўлмасам-да, намоз ўқийман"

19:01 / 07.12.2018 4140 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Қуръони каримнинг таъсири ҳақида воқеий ҳикоя)

Мен Саудия пойтахти Ар-Риёз шаҳрида инглиз тилидан таржимонлик қилар эдим. Америкадан Сурияга кўчиб келган бир дўстим бор эди. У билан ҳар-ҳар замон суҳбатлашиб турардик. Ана шундай суҳбатларнинг бирида, Исломни қаерда қабул қилгани ҳақида қизиқиб қолдим ва сўрадим. У эса: “Америкада Исломни қабул қилиб, кейин Сурияга кўчиб келдик. Онамни ҳам Исломга даъват қилдим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ онамга ҳам ҳидоят бериб, Исломни қабул қилдилар”, деб жавоб берди.

Суҳбат чоғида Америкада бўлиб ўтган бирор воқеани айтиб беришини сўрадим. У шунда қуйидаги ҳаётий воқеани сўзлаб берди. Дўстим айтдики: “Биз Лос-Анжелесдаги улкан “Қирол Фаҳд” жомесига борар эдик. Ушбу масжид Саудия элчихонаси назорати остида эди. Онам ҳам ўша масжидда намоз ўқир эдилар. Бу масжидда бир америкалик аёл шом ва хуфтон вақтларида келиб, ибодат қиларди. Бошқа аёллар билан бир сафда туриб, у ёқдан-бу ёққа аланглар, одамларга қараб нимагадир тақлид қилаётгандай бўларди. Намоз ўқишни билмаслиги ҳаммага аён эди. Онам у ҳақда “Яқинда Исломга кирган бўлса керак, шунинг учун қандай намоз ўқишни яхши билмайди, назаримда”, деган фикрга борар эди. У аёл масжидга ҳафтада бир ёки икки марта келарди. Шундай ўтаётган ҳафталарнинг бирида онам уни оз муддатга тўхтатди-да: “Кечирасиз, сиз мусулмонмисиз?”, деб сўради. У эса: “Йўқ, мусулмон эмасман”, деб жавоб қилди.

– Унда нега масжидга келаяпсиз? – сўради ундан онам. – Балки Исломни қабул қилишни хоҳларсиз?

– Йўқ, қабул қилишни хоҳламайман, – деди у.

– Унда нега бу ерга келасиз? – деди онам саволини такрорлаб.

– Мени анчадан буён беоромлик ва руҳий сиқилиш тинч қўймасди. Бу борада руҳшуносга мурожаат қилдим, улар менга махсус дори-дармонлар тавсия қилишди, лекин улар мутлақо таъсир қилмади. Бу касалим ҳақида танишларимга айтганимда, улар дин ҳақида гапиришди ва: “Бу дардингнинг давоси дин билан боғлиқ бўлса керак. Черковга бориб ибодат қил, балки тузалиб кетарсан”, деб маслаҳат беришди. Шундай қилиб, мен черковга қатнай бошладим. У ерда роҳиб бизларга қўшиқлар айтиб, баъзи нарсаларни ўқиб берарди, биз ундан тўлқинланар эдик. Аммо бу нарсалар менга ҳеч ёрдам бермади, яъни руҳий сиқилишим пасаймади. Танишларимдан бири ибодатхонага бориб, бутларга ибодат қилишимни таклиф қилди. Шундай қилиб, ҳамма ибодатхоналарга бориб, турли хил ибодатларни қилиб кўрдим, аммо ҳеч қайсиси ёрдам бермади. Уриниб кўрмаганим фақат Ислом дини қолган эди. Натижалар фойда бермаганидан сўнг, шом ва хуфтон намози пайтида масжидга келишни бошладим. Аср ва пешин вақти эса айрим сабабларга кўра келолмасдим. Масжидга келиб, “коҳин”нинг айтаётган қўшиғини диққат билан эшитиб, унинг қўшиғидан таъсирланиб, маҳлиё бўлиб қолган эдим. Онам унга:

– У коҳин ҳам эмас, руҳоний ҳам. Балки у – имомр. Ва у айтаётган нарса – қўшиқ эмас. Уни ўзи ёзмаган, уни ҳеч ким ёзмаган. У тиловат қилаётган нарса – Аллоҳ таолонинг каломидир. Уни ўзингиз ўқиб, эшитсангиз ҳам бўлади. Интернетдан қидирсангиз Қуръонни чиройли тиловат қилган қорилар, қироатлар, таржималари билан чиқади. Хуллас ҳаммаси топилади. Лекин, мени бир савол қизиқтирди, намоз ўқиётган пайтингизда нималарни ҳис қиласиз?

– Мен ҳам худди сизга ўхшаб шу ерга келаман, имом айтаётган “гаплар” (яъни, Қуръон)ни эътибор билан тинглайман, шунда барча руҳий сиқилиш (чарчоқ ва қийноқлар) барҳам топади. Шу алфозда 3-4 кун хурсанд юраман. Кейин, яна сиқилиш бошланади. Шу боис ҳар 3-4 кун ўтганда масжидга келиб тураман, - деди у. Сўнг, онам унга Ислом динини тушунтира бошлади. Билмадим, у аёл Исломни қабул қилдими-йўқми, лекин ушбу ҳаётий воқеани айтишимдан мақсад: мусулмонми ёки йўқ, намоз пайтида эътибор билан ибодат қилинса, инсон албатта хотиржамлик ва руҳий жиҳатдан ором топади. Намоз, бу – иймонни мустаҳкамлайдиган асосий калитлардан биридир.

Islom.uz таҳририяти портали

Мавзуга оид мақолалар
Қалб хотиржамлигисиз бахтсаодатга эришиш мушкул. Токи киши ғамқайғу, ташвиш ва ваҳимада юрар экан, нотинч қалби осойишталикни истайди. Жадаллашиб бораётган давоми...

6716 19:30 / 08.05.2019
Ато Хаффоф айтади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳни қачон кўрсам, йиғлаётган бўларди. .Сизга нима бўлди, десам, .Уммул китобда Лавҳул маҳфузда бахтсиз деб давоми...

2096 08:00 / 14.03.2020
Айни кунларда юртимиздаги баъзи бозорлар ва озиқ ndash овқат дўконларида маҳсулот олиш учун навбатда турган кишиларнинг кўплигини кўриб ҳайрон қоласан. Гоҳида давоми...

3241 11:00 / 03.04.2020
Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил давоми...

4214 12:50 / 21.01.2019