1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! »

14:30 / 07.12.2018 2723 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ато раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади: 

«Мен, Абдуллоҳ ибн Умар ва Убайд ибн Умайр Оишанинг олдиларига кирдик. Ибн Умар: «Бизга Расулуллоҳ алайҳиссаломдан кўрган энг ажойиб нарсани айтиб беринг», деди.

У киши йиғладилар, сўнгра дедилар: «Ҳамма ишлари ажойиб эди. Менинг навбатим кунларидан бирида келиб, мен билан бирга ўринга кириб, баданларини баданимга теккизиб ётдилар.

Бир муддат ўтгандан сўнг: «Эй Оиша, менга изн бер, Роббимга ибодат қилай», дедилар. Мен: «Ёнимдалигингиз ва истагингизни жуда яхши кўраман», дедим.

Туриб, уйдаги сув идишга бориб, оз сув ишлатиб таҳорат қилдилар. Сўнгра туриб, қироат қилдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг ёноқларини ҳўл қилиб юборганини кўрдим.

Кейин ўнг ёнбошларига суяниб, ўнг қўлларини яноқларига қўйдилар, йиғладилар. Мен кўз ёшларининг ерни ҳўл қилиб юборганини кўрдим.

Кейин Билол келиб, у зотни намозга чақирди. У зотнинг йиғлаётганларини кўриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ сиз-нинг аввалгию кейинги гуноҳларингизни кечган бўлса ҳам йиғлаяпсизми?» деди.

«Шукр қилувчи банда бўлмайинми?! Мен йиғламай, ким йиғласин! Ҳолбуки, бу кеча менга «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча-кундузнинг алмашиб туришида...» ояти нозил бўлди», дедилар».

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Кипр фатҳ қилиниб мусулмонлар қўл остига киргач, мусулмонлар ўша куни роса хурсанд бўлишди. Буюк саҳобий давоми...

2412 11:00 / 09.08.2022
Зайд ибн Аслам айтади .Бир киши қабрларни маскан қилиб олган эди, одамлардан танбеҳга учради. Шунда у киши .Булар ростгўй қўшнилар, мен улардан ибрат оламан,, деди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1545 06:54 / 21.07.2019
Сув Аллоҳ таолонинг бутун борлиққа, хусусан, инсон зотига инъом этган энг улуғ неъматларидан биридир. Сув ҳаёт манбаидир. Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ давоми...

3164 13:30 / 09.06.2021
Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади .Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман. Бас, қачонки уни тўғрилаб давоми...

2191 21:10 / 13.01.2019
Аудиолар

119949 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41643 14:35 / 11.08.2021