1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғазаб ақлнинг кишанидир

15:09 / 03.10.2020 3873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайтоннинг қалбга кириш йўллари банданинг сифатлари бўлиб, улар кўпчиликни ташкил қилади. Биз мазкур эшикларнинг энг катталари ҳақида сўз юритамиз.

1. Ғазаб ва шаҳват.

Ғазаб ақлнинг кишанидир. Ақлнинг аскари заиф бўлса, шайтоннинг аскари кучли бўлади. Инсон қанча кўп ғазабланса, шайтон уни худди ёш бола тўпни ўйнагандек қилиб ўйнашга ўтади.

2. Ҳасад ва ҳирс.

Банданинг бирор нарсага ҳирс қўйиши қанчалик кучли бўлса, ўша ҳирси уни шунчалик кўр ва кар қилади.

Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Нарсага бўлган муҳаббатинг кўр ва кар қилур», деганлар.

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шайтоннинг кириш жойлари қалб кўзларининг нури ила кўри-лади. Агар ўша кўзларни ҳирс ва ҳасад беркитиб қолса, кўриб бўл-май қолади. Ана ўшанда шайтон фурсатни ғанимат билиб, ҳасадчи ва ҳирсли одамга шаҳватга эриштирадиган ҳар бир нарсани чирой-ли кўрсатиш пайидан бўлади.

3. Таомдан ортиқча тўйиш.

Бунда таом ҳалол, пок бўлиши ҳам мумкин. Чунки таом шаҳватни кучайтиради. Шаҳватлар эса шайтоннинг қуролларидир. Кўп ейишда олти ёмон хислат борлиги таъкидланади.

1. Қалбдан Аллоҳнинг хавфи кетиши.

2. Қалбдан халойиққа нисбатан раҳмнинг кетиши. Чунки у ҳаммани тўқ деб ўйлайди.

3. Тоатни оғир кўриб қолиш.

4. Ҳикматли сўзни эшитганда, таъсирланмаслик.

5. Мавъиза ва ҳикматли сўзларни гапирса, одамларга таъсир қилмаслиги.

6. Турли хасталикларнинг келиб чиқиши.

4. Кийим-кечак, асбоб-анжом ва уй-жойда зебу зийнатга ружу қўйиш.

Қачон шайтон инсон қалбида мазкур ҳолларнинг урчиганини кўрса, дарҳол тухум қўйиб, болалайди. Мазкур одамни уй-жойини зийнатлашга чақиради: «Шифтни яхшила, деворларни чиройли қил, хоналарни кенгайтир», дейди.

Шунингдек, «Кийимларингни қойилмақом қил, уловнинг ҳеч кимда йўғини топ», дейди. Қарабсизки, умрини шундай ишлар билан ўтказиб турибди. Бу ҳол давом этаверса, оқибатда банда куфрга бориши ҳам мумкин.

5. Одамлардан тамагир бўлиш.

Чунки қалбга тамагирлик ғолиб бўлса, шайтон унга тинимсиз равишда кимдан тама қилаётган бўлса, ўшанинг олдида турли риё ва ҳийла-найранглар билан жилваланишни чиройли кўрсатади.

Энг камида у ўзи тамагирлик қилаётган одамини ўринсиз мақташга ўтади. Унинг розилигини топиш учун ҳар қандай гуноҳни қилишга тайёр бўлади.

6. Шошқалоқлик ва ишларда аниқликни тарк қилиш.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир», дедилар».

Байҳақий ривоят қилган.

Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади:

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ

«Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир» (37-оят).

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ

«Инсон шошқалоқ бўлгандир» (11-оят).

Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида марҳамат қилади:

ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ

«Сенга ваҳийси битмасидан, Қуръонга ошиқма» (114-оят).

Чунки ҳар қандай ишга уни яхшилаб ўрганиб, билгандан кейингина киришиш лозим. Яхшилаб ўрганиш эса тааммулга ва муҳлатга муҳтождир. Бу нарса шошқалоқлик билан бўлмайди. Шошқалоқлик инсонни пала-партиш иш қилишга мажбур этади.

“Руҳий тарбия” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Аълаа, сурасида.Олий қадар Роббинг исмини поклаб ёд эт,, деган 1оят.Ушбу ояти каримадаги хитоб аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у давоми...

6418 20:27 / 10.05.2018
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман Баъзан кучқувватимиз ва сабртоқатимиз охирлаётганда бизларни аниқтиниқ фикрлаб ишни ақл билан юритиш ҳолатига давоми...

11410 17:18 / 16.09.2017
Биринчи бобда ғийбатнинг таърифи баён этилган бўлса, иккинчи бобда ғийбатни олти тақсимга бўлиб, ҳар бир тақсим остида яна бир нечтадан қисмлар борлиги айтиб давоми...

8058 09:55 / 25.06.2018
Роббимиз азза ва жалла Ўзининг мукаммал Китобида айтади.Эй иймон келтирганлар Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар давоми...

4772 21:04 / 14.12.2017