1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қарзни узиш дуоси

13:09 / 01.12.2018 5461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ t: أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ r؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ: اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.

«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», дегин», деди».

Термизий ривоят қилган.

Мукотаб – хўжайини билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

«Абу Саъид розияллоҳу анҳу деди:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, ансорлардан Абу Умома деган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:

«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.

«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.

«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.

«Тонг оттирсанг ва кеч киритсанг, «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижали», дегин», дедилар. 

Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахил-ликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг қаҳридан паноҳ сўрайман».

Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.


“Қарз ва унга боғлиқ масалалар” китобидан   

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва .Албатта, бу иккови азобланяпти. Катта нарса учун давоми...

1610 09:00 / 18.08.2021
Ушбу сура Маккада нозил бўлиб, 8 оятдан иборат. Унинг номи ўзининг биринчи оятидаги .такаасур, сўзидан олинган. .Такаасур, сўзи .молу дунё, мансабмартаба ва давоми...

3390 18:00 / 10.04.2020
Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодат эканлигини билади.Аллоҳ таоло давоми...

2583 20:00 / 14.05.2019
Саҳобаларнинг ҳаётини тинглаб туриб, киши ўйланиб қолади Улар ҳам мусулмон бўлишган, биз ҳам мусулмонмиз. Улар ҳам Қуръон ўқишган, биз ҳам ҳар куни Аллоҳнинг давоми...

6313 08:45 / 07.02.2019