1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Болажонларга мактуб (5)

05:00 / 15.02.2017 2618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БЕШИНЧИ САБОҚ

ПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ассалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил -қизларим! Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб келдингизми? Қани, Қуръони каримнинг «Фотиҳа» сурасини шошилмай ўқиб беринг-чи! Иэ, «Аузу биллаҳи» ва «Бисмиллоҳ» ни эсдан чиқариб қўйдингизми? Ҳа яшанг, Қуръони карим сураларини ўқишни доимо шундай бошланг!
Энди, болажонларим, бугун мен сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақида айтиб бераман. «Пайғамбар» деган сўзни кўп эшитгансиз, аммо ким эканлигини билмагансиз, тўғрими? "Пайғамбар" («расул», «набий» ҳам дейилади) нинг ўзбекча маъноси элчи, Аллоҳнинг буйруқларини одамларга етказувчи дегани. Мана, масалан боғчангизнинг мудири бор. Унинг нима гапи, топшириғи бўлса, тарбиячиларга айтади. Улар эса сизга етказишади. Ёки мактабингиз директори ҳамма гапини муаллим, устозларингизга айтади. Улар шу асосда сизга тарбия -таълим беришади. Худди шунга ўхшаб энг катта подшоҳимиз Аллоҳ таоло ўзининг амр-фармонларини, кўрсатмаларини ўз пайғамбарлари орқали одамларга етказган. Пайғамбарлар ҳаммани Аллоҳ таоло буюрганидай яшашга ўргатишган, ўзлари ҳам бу соҳада ҳаммага ибрат бўлишган.
Одамзод яратилгандан буён Аллоҳ таоло инсонлар орасидан минг-минглаб пайғамбарларни, яъни раҳбар йўлбошчи, устоларни тайинлаган. Шулардан 25 нафарининг тарихи Қуръони каримда батафсил келтирилган. Ҳали Қуръон ўқиш ва тушунишни ўрганиб олсангиз, уларнинг нима иш қилганини билиб оласиз. Ҳозирча уларнинг номларини эслаб қолинг: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Ишоқ, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Аляса, Юнус, Зулкифл, Закариё, Ёқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Яҳё, Исо, Муҳаммад алайҳиссаломлардир.
Пайғамбарларнинг ҳаммалари билим ва ахлоқда ягона кишилар бўлишган. Гуноҳ ишларни қилишмаган. Ақлли, ҳусбёр, юксак фазилатли бўлишган. Одамларни ҳам шундай бўлишга чақиришган. Уларнинг энг охиргиси, энг улуғи жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бошқа пайғамбарлар бир даврда, бирорта халққа ёки миллатга пайғамбар бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача бутун дунёдаги ҳамма халқлар ва миллатиарга пайғамбардирлар. Келгуси машғулотимизда у киши ҳақларида бафуржа гаплашамиз, хўпми, болажонларим?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила даврасида ҳар бир қиладиган ҳаракатимиз, оғзимиздан чиқадиган ҳар бир сўз фарзандимизнинг тарбиясига, унинг шаклланишига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши давоми...

3006 05:00 / 15.02.2017
Дарс бошланишида ота бир журнал ўқиётган эди.Фотима .Қўлингиздаги эътибор билан ўқиётганингиз нима, отажон, деди.Ота .Бу, Фотима, Тавҳидrdquo журнали бўлиб, тавҳидни давоми...

3547 11:12 / 15.12.2017
Одатда одамларда қиз бола бировнинг ҳасми, эртаиндин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса доимо хизматда давоми...

3302 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 9қисмНАМОЗ НЕГА ЎҚИЛАДИ Ассалому алайкум, менинг жажжи кичкинтойларим Бугун сизларга қизиқ бир савол бермоқчиман. Диққат билан давоми...

4643 05:00 / 16.02.2017