1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума намозига пиёда боришнинг фазли

11:05 / 11.11.2022 4755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига йигирмата ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида икки юз йиллик амаллар савоби билан мукофотланади”, – дедилар”.

Табароний ривоят қилган.

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (пиёда) юрса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, жим ўтирса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, дедилар”.

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур”, – дедилар”.

Абу Довуд ривоят қилган.

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
r . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Намозга иқомат айтилди. Шунда бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб, тўхтатди. У давоми...

2929 01:40 / 23.06.2023
t . . Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар давоми...

5287 05:00 / 06.10.2023
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш давоми...

3565 04:30 / 22.09.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . . ,. .Биз дунёда охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан давоми...

4445 06:00 / 13.01.2023