1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибтидоий «Қизил китоб»ни Ислом дини ташкил этган

11:04 / 28.11.2018 2300 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атроф-муҳитнинг ифлосланишига кишилар тарбиясида табиатни муҳофаза қилиш ҳақида тарбиявий ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги ҳам сабабдир.

Маълумки, Ислом бу муаммога, хусусан табиат муҳофазаси тарбиясига алоҳида эътибор билан қарайди.

Тарбия хусусида Қуръони каримнинг кўплаб оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари мавжуддир.

Ислом динида табиат муҳофазаси муаммоси муҳим, жиддий бир масала бўлиб, у билан давлат ҳокимияти қандай шуғулланиши ҳақида бир қатор кўрсатмалар мавжуд. Бу фикрни таъкидловчи кўпгина далиллар борки, уларнинг бир қисми ҳақида юқоридаги мавзуларимизда ҳам мисоллар келтирган эдик. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда кетаётганларида ҳамсафарларини қуш уясидан олинган қушнинг боласини  онасига қайтариб беришга буюрганлари, фақиҳларнинг китобларида ҳайвон эгалари-нинг ҳайвон олдидаги мажбуриятлари ҳақида алоҳида ёзилганлиги ҳақида маълумотлар келтирган эдик.

Атроф-муҳитга, табиатга нисбатан меҳр-шафқатли ва адолатли бўлишга ўқитиш, ўргатишнинг ўзи билан бирор самарага эришиб бўлмайди, албатта. Мазкур билимлар, тарбия борасида олиб борилган ўқув-тарғибот ишлари амалда ишлатилиши, қўлланилиши лозим.

Ислом дини кишилар атроф-муҳитни асраш ва қўриқлашни тушуниб етсинлар деб, бир қанча жойларда маълум вақтда ов қилишни, дарахтларни кесишни ва ўсимликларни қўпоришни тақиқлайди. Табиатни қўриқлашга оид бу каби ман қилишлар инсоният тарихида биринчи марта Ислом дини томонидан жорий қилингандир. Шу маънодаги энг ибтидоий «Қизил китоб»ни ҳам Ислом дини ташкил этган, дейиш мумкин. Масалан, «эҳром» вақти овлаш тақиқланган вақт ҳисобланади, бу вақт ҳаж ва умра вақти бўлиб, унда атроф-муҳитга қўл теккизмаслик ҳам мажбурий ҳисобланади. Аллоҳ таоло Моида сурасида:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

«Денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун сизга ҳалол қилинди. Модомики, эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг», деган (96-оят).

Бу ояти каримадан кўриниб турибдики, ҳар бир ҳаж ва умра қилувчига эҳром либосини кийганидан сўнг қуруқлик ҳайвонларини овлаш ёки ҳайвон турган жойни овчига кўрсатиб бериш, уларни чўчитиш қатъиян ман қилинади. Шунингдек, уларга қушларнинг тухумига зарар етказиш ва ҳайвонларга озор берадиган шу каби ишлар ҳам тақиқланади.

Уруш фавқулодда бир ҳолат бўлиб, бунда тинчлик вақтида қилинмайдиган ёки ман этилган қоидаларни бажариб бўлмайди. Жумладан, одам ўлдириш, вайронгарчиликлар ва бошқаларнинг олдини олиб бўлмайди.

Шунинг учун Ислом тинчлик, осойишталик дини ўлароқ, барча йўллар билан урушнинг олдини олишга уринади. Зарурат туғилганда, фақат жон сақлаш, қирғин-вайронгарчиликка йўл қўймаслик учун душманга қарши урушга йўл бор. Урушда ҳам ҳар бир мусулмон одамгарчилик хусусиятини йўқотмаслиги, ваҳшийликларга йўл бермаслиги таъкидланади ва бу қоидаларга сўзсиз амал қилинади. Бу ҳақда кўплаб таълимотлар мавжуд. Улардан фақат бирини, яъни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўз қўмондонларидан бирига қилган васиятларини қараб чиқайлик. Имом Молик ибн Анас «Ал-Муватто» китобида шундай ёзади:

«Абу Бакр Шомга қўшин жўнатаётиб, унинг қўмондони Язид ибн Абу Суфёнга: «Хотинларни, болаларни, қарияларни ўлдирма, мевали дарахтларни поймол қилма, вайронгарчиликка йўл қўйма, қўй ва туяларни фақат ейиш учун сўй, хурмо дарахтларини кесиб, ёқишга ижозат берма, ўлжаларни кишилардан яширма, қўрқма, ботир бўл», дейди.

Кўряпсизми, иймонли, мусулмон киши ҳар қандай мураккаб шароитда, ҳатто ўз иймони, тақдири хавфли бўлган ҳолда ҳам, табиат муҳофазаси масаласини четга суриб қўймайди. Ана шундай оғир ҳолатда ҳам инсоннинг жониворларни ўлдириш, ўсимлик ва дарахтларни поймол қилишга ҳаққи йўқ.

Ислом дини инсон камолотида табиатни муҳофаза қилиш тарбиясини асосий ўринлардан бирига қўяди.

Ислом дини нуқтаи назарида табиатни муҳофаза қилиш тарбияси жамиятдаги катта ёшдаги кишиларнинг вазифасидир. Улар ёш авлодни табиатни муҳофаза қилишда етук онгли, ҳайвонот ва наботот оламига раҳмдил қилиб тарбиялашлари лозим. Катта ёшдагилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қўриқлашда динимизда жорий қилинган қоидаларни бузмаган ҳолда доимо ёшларга ибрат кўрсатишлари шарт.

Уламоларнинг ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу йўлда кетаётганида бир товуқни нишонга олиб, унга ўқ отиб ўйнаётган  ёш болаларни кўриб қолади. Ибн Умарни кўриб қолган ёш болалар қочишга ҳаракат қилишади. Аммо Ибн Умар уларни тўхтатиб, «Бу ўйинни ким бошлади? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларга бундай азоб берган кишиларни лаънатлаган эдилар», деб танбеҳ берган эканлар. Кўпгина шарҳловчилар ҳам Ибн Умарнинг бу каби ҳодисаларга нисбатан ниҳоятда қаттиқ турганини тасдиқлайдилар.

Ислом динининг бу каби бебаҳо таълимотларини ҳар бир мусулмон яхши билмоғи, уларга содиқ бўлиб, умр бўйи амал қилмоғи, уларни ҳаётга татбиқ этиб, бошқаларга ўрнак бўлмоғи даркор.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир.Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3353 13:02 / 14.12.2018
Амр ибн Атабанинг мавлоси айтади .Саратоннинг иссиқ куни эди. Бир куни уйғониб, Амр ибн Атабани қидирдик. Қарасак, у тоғда саждада турар, устига эса бир булут соя давоми...

1274 08:00 / 09.01.2020
Савол Шайтон инсоннинг туғилиши билан унга боғланиб қолиши ва ҳар бир инсон ўз шайтони билан туғилиши ростмиЖавоб Шайтон инсонларнинг туғилишидан бошлабоқ давоми...

6104 07:04 / 30.10.2018
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлим аччиғини тотувчидир,.Ўлим ҳар кимнинг бошида бор. Аммо, давоми...

2151 16:08 / 09.09.2020
Аудиолар

120142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41806 14:35 / 11.08.2021