1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хорст Сихофер: Бу ердаги мусулмонлар Германияга тегишли

18:07 / 27.11.2018 2904 pdf Ўқиш режими + -

Германия Ички ишлари вазири Хорст Сихофер эртага – 28 ноябрь куни Берлинда бошланадиган Ислом конференцияси олдидан мусулмонларни қувонтирувчи баёнот берди. Бу ҳақда DW хабар беради.

Вазир Германияда истиқомат қилаётган мусулмонларнинг мамлакатга мослашишларини янада кучайтириш, яъни интеграциялашувини тезлаштириш мақсадида, давлат мусулмон жамоатларига молиявий ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, Ички ишлар вазири “Бу ерда яшайдиган мусулмонлар Германияга тегишли” эканини ҳам эслатиб ўтган. Ички ишлар вазирлигининг ёрдами билан германиялик ва немис мусулмонларининг насабларини аниқлаш янада кучайтирилади ва бу уларнинг ватанлари бўлмиш Германияда амалга оширилади, деган вазир Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, интеграция ишлари амалга оширилиши билан бир қаторда, мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар ўртасида қўшничилик, дўстлик ва ўзаро ҳамкорликка ҳам эътибор қаратилади.

У шунингдек, бу борада бир қатор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар борлигини ҳам айтиб ўтган. Жумладан, мусулмон жамоалари ўз фаолиятларини Конституция томонидан берилган диний эркинлик шартларига мувофиқ, давлат – жамоат ҳамкорлиги асосида ташкил этишлари лозим, дейди вазир.

Ўлкада яшайдиган мусулмонлар Германияга тегишли эканини маълум қилган Хорст Сихофер, янги лавозимни эгаллаган вақтида ислом Германияга оид эмас, деб айтганди.

Германия Ислом конференцияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, у давлат ва мусулмонлар ўртасидаги бағрикенглик алоқаларини ўрнатишга қаратилган. Шу пайтгача конференция уч маротаба ўтказилган.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Тина Раҳимий ўтган ҳафта Англиянинг Бирмингем шаҳрида бошланган Ҳамдўстлик ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилган биринчи мусулмон аёл боксчи бўлгач, давоми...

1936 10:00 / 07.08.2022
Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо .Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни давоми...

626 05:43 / 04.09.2023
Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январьавгуст ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларининг давоми...

3117 11:13 / 06.09.2021
Бугун Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, AviationampLogistics Forum UAALF2020 халқаро авиация форуми иш бошлади. Бу ҳақда Sof.Uz манбаси хабар беради.Унда қатнашаётган Бош вазир ўринбосари, давоми...

2618 15:01 / 19.02.2020
Аудиолар

120094 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41764 14:35 / 11.08.2021