1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума – гуноҳларга мағфират

09:02 / 23.11.2018 2526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйликлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади”, дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:

“Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур”, деди”.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

“Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади”, дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди”.

Табароний ривоят қилган.

 

“Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар” китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Мавзуга оид мақолалар
Роҳибнинг Пайғамбаримиз алайҳиссалом рисолатлари ҳақидабашорат берганиТарихчиларимиз, муҳаддислар ва сийратчиларимиз Буҳайро исмли роҳиб билан Абу Толиб давоми...

2293 17:04 / 24.11.2018
Музорабанинг таърифи, унинг шариатда борлиги ва татбиқ этиш кайфиятиМузорабанинг икки турга бўлинишиМузорабанинг шартлариМузорабанинг ҳукмлари ва сифатиИслом давоми...

1696 13:06 / 26.12.2019
Қатода ҳақида Абу Мутиъ шундай деди .У Қуръонни етти кунда бир марта хатм қиларди. Рамазон ойи келса, ҳар уч кунда бир марта хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида эса давоми...

1313 08:00 / 07.02.2021
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарурдир. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

1562 12:05 / 15.09.2019