1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Яхши ният ва Аллоҳнинг зикри

14:02 / 22.11.2018 4493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир.

Исломда ҳар бир нарса ниятга боғлиқ экани маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби тижоратда ҳам яхши ният шартдир. Ҳалол касб қилиш, топгани ўзига насиб қилиши, топганини яхшиликка сарфлаш, хайр-эҳсон қилиш каби яхши ниятлар қилинса, ишда ва молда барака бўлади.

Аллоҳ таолонинг зикри ибодатдир, шу билан бирга, ёмонликдан тўсувчи ва яхшиликка ундовчи кучли омилдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг баъзи ҳадисларида бозорга кирганда Аллоҳ таолонинг зикрини қилишга ундаганлар.

Савдогар ўзига ва оиласига ҳалол ризқ топиш ниятида бўлиши керак. Шу билан бирга, ўзидан ортиб қолганини муҳтожларга эҳсон қилиш, савобли ишларга сарфлашни мақсад қилиши лозим. Афсуски, баъзи ҳолатларда ана шундай яхши ниятлар қилиш ҳақида мулоҳаза қилинмайди. Янги иш бошлаб, дўкони олдида турган савдогарни танишлари табриклаб, «Муборак бўлсин, янги иш бошлабсиз-да», дейилса, «Ҳа, бир-иккитаси жиғимга теккан эди, ўшаларни синдиришни ният қилиб турибман», дейдиганлар ҳам йўқ эмас.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло балони аритишини, дардингизга шифо беришини, дўзахдан сақлаб, жаннатга махсус эшикдан киритишини истайсизми У ҳолда садақа беришга шошилинг Чунки давоми...

4432 11:17 / 09.07.2018
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта Аллоҳ уч нарсага рози бўлади ва уч нарсага ғазаб қиладиУнинг Ўзигагина ибодат давоми...

3042 05:00 / 17.02.2017
Тижорат инсониятнинг илк босқичларидан бери, дунё ва ҳаётнинг давом этиб келиши учун зарур бўлган касблардан бири экани шубҳасиз. Ана шундай улуғ мақомдаги касб давоми...

2669 05:00 / 17.02.2017
Аллоҳ таоло .Бақара, сурасида айтади .Ва Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган, 275оят.Аллоҳ таоло судхўрликни ҳаром қилди. Судхўрлар рибони очиқойдин ейиши давоми...

4827 05:00 / 17.02.2017