1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Зокирнинг одоблари

19:07 / 20.11.2018 3645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикр қилувчи учун ўзига яраша одоблар мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикр қабул ва ижобат бўлиши умидлидир.

1. Аллоҳ таолодан зикр учун ёрдам сўраш.

2. Зокир таҳоратли бўлиши керак.

3. Фазилатли маконларни ихтиёр қилиш. Масжид, Ҳарамайни шарифайни ва шунга ўхшаш жойлар.

4. Фазилатли замонларни ихтиёр қилиш.

Имом Нававийнинг айтишича, зикр учун энг афзал вақт бомдод намозидан кейинги вақтдир. Ўша вақтда фаришталар ҳозир бўладилар.

Имом Молик шунинг учун ҳам «Бомдод намозидан то қуёш чиққунича гапириш ва ухлаш макруҳдир», деганлар.

Зикрнинг энг афзал мавсумларидан бири зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигидир.

Қолган барча вақтларда зикр мустаҳабдир.

5. Солиҳ амаллардан кейин зикр қилмоқ.

6. Ноқулай ҳолатларда зикрни тўхтатиш лозим.

Бунга халога киргандаги, жинсий яқинлик қилгандаги, жума хутбаси пайтидаги каби ҳолатлар киради.

7. Қиблага қараб зикр қилиш керак.

8. Рағбат, хушуъ ва хузуъ ҳамда тадаббур билан зикр қилиш лозим. Яъни фикрни жамлаб, айтилаётган зикрнинг маъносини тушуниб зикр қилиш лозим.

9. Зикрни холи қолиб қилишга ҳаракат қилиш.

Одамлардан панада бўлиб, хилватда зикр қилиш кўпчиликнинг ичидаги зикрдан афзалдир.

Ибн Ҳажар юқорида эслатилган ҳадисда келган «Агар бандам Мени ёлғиз зикр қилса, Мен ҳам уни ёлғиз зикр қиламан», деган иборадан «Махфий зикр ошкора зикрдан афзалдир» деган ҳукмни чиқарган.

Махфий зикрнинг афзаллиги бундан бошқа ҳадисларда ҳам таъкидланган. Зотан, у риёдан йироқдир.

Аммо шариатда таъкидланган, овоз чиқариб айтиш лозим бўлган лаббайка, азон ва иқомага ўхшаш ҳолатларда овоз чиқариш шарт.

Қалби очиқ зотлар Аллоҳ таолонинг даргоҳидан бошқа жойда нажот йўқлигини англаб етганлар. Аллоҳ таолонинг даргоҳига эса У Зотга бўлган ҳақиқий муҳаббат ила вафот этмагунча эришиб бўлмайди. Ҳақиқий муҳаббат эса маҳбубни давомли зикр қилиш ва уни тарк этмаслик ила собит бўлади.

Давомли зикрга кераксиз ишларни, беҳуда ўйин-кулгини ташлаб, кечаси ва кундузи учун вазифа қилиб олинган зикрларни бажариш билан эришилади.

Охират саодатини ирода қилган банда ўзига истиғфор, таҳлил, такбир, салавот каби зикрларни вазифа қилиб олиб, доимий равишда адо этиб юради.

Албатта, уларнинг вақтини ва матнини ҳадиси шарифларда кўрсатилгандек йўлга қўйиш керак. Биладиган одамлардан таълим олинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Нафсни покловчи омилларга қанчалик амал қилинса, нафс шунчалик покланиб бораверади.

Нақшбандия тариқатида «Ёд кард» шиорида нафасни тутиб туриб, дил билан бирданига тавҳид зикрини қилиш кўзда тутилган. Аввал шайх дил билан «Лаа илааҳа Иллаллоҳ. Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни айтади. Мурид кўнглини ҳозир қилади ва шайхнинг кўнгли баробарида тутади ва кўзини очиб, оғзини юмиб, тилини танглайига ёпиштириб, тишларини маҳкам тутиб, нафас олмай, улуғлаш ва тўлиқ қувват билан зикр қилишга ўтади. Кўнгли билан зикр қилади, тили билан эмас. Бир нафасда уч марта айтади. Буни зикрнинг ҳаловатини сезгунча давом эттиради.

6. Боз гашт.

«Сўнгра ўт». Бу шиорда мақсад ва матлаб фақатгина Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши кўзда тутилган. Бунда солик зикр қилиб бўлгач, «Илоҳий анта мақсуди ва ризока матлуби», дейди ва бу жумланинг маъносини хаёлидан ўтказади. Унинг маъноси эса «Илоҳим, Сен мақсудимсан ва розилигинг матлубимдир», деганидир.

Аслида бу шиор ҳар бир мўмин-мусулмоннинг эзгу орзусидир. Яъни ҳар бир мўмин-мусулмон Аллоҳ таолога ғойибона иймон келтириш билан бирга, жаннатда иншааллоҳ, Аллоҳ таолони кўришига қатъий ишонади. Унинг иймон келтириб, солиҳ амал қилишдан мақсади ҳам шу: Аллоҳ таолони бир марта бўлса ҳам кўриш ва кўнгли бутунлай таскин топган ҳолда жаннатда абадий яшаш. Бу дунёда банданинг истаги, орзуси, матлаби ўзини Яратган Зотнинг розилигини топишдир. Чунки бу синов дунёсининг оғир имтиҳонларидан ўтиб, Аллоҳ таолонинг розилигига эриша олган банда ҳар икки оламда ҳам абадул-абад бахтли бўлади, иншааллоҳ.

7. Нигоҳ дошт.

«Нигоҳ сол». Бу шиорда қалбни хавотирдан сақлаш кўзда тутилган. Бу орқали қалбга Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан бошқа нарса кирмаслиги таъминланади. Мурид қалбига бир лаҳза бўлса ҳам ҳақми, ботилми, ҳеч нарса кирмаслиги чорасини кўриши керак. Агар қалбига бирор хотира кирса, дарҳол зикрни тўхтатади. Хотирани қувади ва зикрни янгитдан бошлайди. Бу тўхташ ила солик давомли зикр ила эришган баракаларнинг ҳосилини муҳофаза қилади, зикрда мустақим бўлиш ила ҳосил бўлган ҳузур ва мушоҳада даражаларини муҳофаза қилади. Қалбига турли хотираларнинг суқилиб киришига йўл қўймайди.

Шайх Саъдуддин Қашғарий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Солик ҳар куни тоқатига қараб бир, икки ёки уч соат қалбига ҳеч қандай хотира ва хаёл кирмаслигини машқ қилиши керак. Токи унинг қалбида Аллоҳ таолодан бошқа қолмасин».

Машойихлар: «Бу тўхташ нафий ва исбот «Лаа илаҳа иллаллоҳ» зикрига хосдир. Токи соликнинг қалбида ушбу зикрнинг маъноси ўрнашиб қолсин. Агар бунга эриша олмаса, унда ҳузури қалбий бўлмайди».

Албатта, бунда қалбнинг ҳозирлиги бардавом бўлиши кўзда тутилгандир. Руҳий тарбияда қалб ҳозирлиги ва ични турли хаёл ва хотиралардан муҳофаза қилиш энг муҳим мақсадлардан биридир. Албатта, турли хотира ва хаёллар бутунлай йўқолиб кетиши мумкин эмас. Бу ерда уларнинг қалбга ўрнашиб қолмаслиги кўзда тутилган.

Шайх Фаридуддин Аттор раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Албатта, хаёл ва хотиранинг қалбга суқилиб киришини ман қилиш жуда ҳам оғир ва машаққатлидир. Аммо сизлар уларни ҳайдашга ва боқий қолмаслигига ҳаракат қилинглар. Мен қалбимни хотира ва хаёллардан йигирма йил қўриқладим. Шунга қарамасдан, улар қалбимга мазкур муддатдан кейин ҳам суқилиб кирдилар. Аммо қарор топа олмадилар».

Бу ва бундан кейинги, яъни «Ёд дошт», «Вуқуфи замоний» ва «Вуқуфи қалбий» мақомлари ҳар бир мўмин-мусулмонга буюрилган тафаккур мақомидир. «Бир соатлик тафаккур бир кунлик ибодатдан афзалдир», деган ҳадиснинг маъноси ҳам шу. Зеро, инсон ўзига берилган ақлу фаросат билан борлиққа, замонга ва энг аввало ўзига теран нигоҳ солиб, яратилмиш нарсаларнинг моҳияти ва Яратувчининг қудрати, адолати, шафқати, муҳаббати, инъоми ҳақида тафаккур қилса, ҳаёт, борлиқ фақат Аллоҳ таоло билангина мазмун касб этишини англайди. Шу ишонч иймондир, иймоннинг мадоридир. Бинобарин, тафаккур иймонга етакловчи, иймонга қувват бўлувчи омилдир. Шунинг учун ҳам холис тафаккур холис ибодатнинг олий даражасидир.

8. Ёд дошт.

«Ёдга ол». Бу шиорда ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони ёдда тутиш кўзда тутилган. Бундан Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан доимо завқ йўли билан огоҳ бўлиб туриш ирода қилинади. Ушбу шиорни мушоҳада ва ҳузурни муҳофаза қилиш ҳам дейилади. Бунда Аллоҳ таолонинг Зотини мушоҳада қилишга хос юзланиш бордир. Уни мушоҳада ва айнул яқийн ҳам дейилади.

Шайх Муҳаммад Амин Курдий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «У (Ёд дошт) қалбнинг давомли равишда такаллуфсиз ва ортиқча уринмасдан Аллоҳ таоло билан ҳозир бўлишидир. Ушбу ҳузурга жазба мақомотлари ва сулук манзилларини босиб ўтмагунча муяссар бўлинмайди».

«Ёд дошт» соликнинг амали самарасидир. У муриднинг ғоятига етганидан кейинги ҳолидан иборатдир. Гоҳида у зикр, муроқаба ва муршиднинг кўмаги самараси бўлиши ҳам мумкин. Солик унга барча тўсиқларни ошиб ўтиш орқали етишади.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳининг юқорида зикр қилинган саккиз қоидасига Хожа Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги учтани қўшганлар:

9. Вуқуфи замоний.

«Замондан воқиф бўлмоқ». Бу шиорда солик ўзи яшаётган замонни билмоғи ва ундан унумли фойдаланмоғи кўзда тутилган. Бундан солик доимо ўзининг ҳолини билиб туриши ирода қилинган. У турган замон шукр замоними ёки узр замоними, яхши билсин. Қабз – торлик ҳолатида истиғфор айтади ва баст – кенглик ҳолатида шукр қилади. Бу икки ҳолга риоя қилиш вуқуфи замонийдан иборатдир.

Вуқуфи замоний ўзини ўзи қалбий тергашдан иборат бўлиб, унда солик ҳар икки ёки уч соатда мазкур соатларда қалбининг ҳолати қандай бўлганини текшириб кўради. Агар ўша вақт ичида қалби Аллоҳ таоло билан ҳозир бўлса, бунинг учун Ҳақ субҳанаҳу ва таолога шукр қилади.  Агар ўша вақт ичида ғофиллик ҳолатида бўлса, истиғфор айтиб, тавба қилади.

Хожа Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: «Вуқуфи замоний – соликнинг ўз ҳолини англамоғи ва ўзи турган замонни яхши билмоғидир. Шукр келтириш керакми ёки узр айтиш лозимлигини ажратмоғидир. Агар яхши бўлса, шукр қилади, бошқача бўлса, узр келтиради».

Мавлоно Яъқуб Чархий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳи қабз – торлик ҳолига учраган соликка истиғфор айтишни насиҳат қилар эдилар. Аллоҳ таоло баст – кенглик ҳоли ила хушбахт этган соликка Ҳақ субҳанаҳу ва таолога шукр келтиришни насиҳат қилар эдилар». 

Сўфийлар вуқуфи замонийни муҳосабадан иборат, дейдилар.


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг давоми...

3190 15:32 / 11.04.2020
Илм Аллоҳни танишликдадир. Ким Аллоҳни таниса, У Зотнинг буйруқларига итоат қилишга ғайрат қилдирадиган ишларни билади. Ким Аллоҳни танимаса, буйруқларидан буриб давоми...

6821 23:30 / 04.05.2017
Бундай одам арабларда .икки тилли, ҳам дейилади. Бу сифатга эга бўлган одам икки душман тараф орасида гап ташиб юради ва икки тарафга ҳам ёқадиган гапни гапиради. давоми...

3504 16:00 / 10.04.2021
Ғазабни ютиш фазилатли ишлардан ҳисобланади. Бунга ҳар қандай одам ҳам қодир бўла олмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ғазабни ютувчиларни мадҳ қилиб давоми...

2835 19:00 / 13.08.2022
Аудиолар

120124 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41790 14:35 / 11.08.2021