1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг неваралари Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишига йиғлашлари

17:04 / 19.11.2018 5368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама розияллоҳу анҳу онамиздан ривоят қилинади:

«Бир куни Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимда эдилар. "Ёнимга ҳеч ким кирмасин!" деб фармон қилдилар. Ичкарига Ҳусайн кирибдилар. Мен Расулуллоҳнинг муборак қалблари тўлиб йиғлаганларини эшитдим. Ичкарига кирсам, Ҳусайнни бағриларига босиб, бошини силар ва йиғлар эдилар.

"Аллоҳга қасам, Ҳусайннинг қачон кирганини билмай қолибман", дедим мен. Расулуллоҳ дедилар:

"Жаброил алайҳиссалом ҳозир биз билан шу ердалар. Мендан: "Ҳусайнни севасизми?" деб сўради. "Дунёда албатта!" деб жавоб бердим. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Аниқки, умматингиз Ҳусайнни Карбало деган жойда шаҳид этадилар!" деб айтди. Кейин ўша жойнинг тупроғини менга кўрсатди".

Йиллар ўтиб, Имом Ҳусайн шаҳид этилишларини эшитган замон: "Бу жойнинг номи нима?" деб сўрадилар. "Карбало!" дейилди. Шунда: "Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди! "Карб" – ғам ва "Бало" – бало, деб қўйди».

Бошқа бир ривоятда бундай келади:

"Аллоҳнинг Расули тўғри сўзлайдилар! "Карб" – ғам ва "бало" – бало тупроғи!"


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари ила, саҳобалар билан бирга туя чўккан жойда масжидларини бино этиб, муборак уйларини қура бошладилар. Оналаримиз давоми...

7278 07:03 / 03.09.2018
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

3288 17:00 / 30.07.2021
894. Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдик. У зот Каъба соясида бурдаларини болиш қилиб ётган давоми...

1954 19:00 / 06.05.2023
306. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Айтингларчи, агар бирингизнинг давоми...

3571 19:05 / 20.12.2019