1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Уйларнинг энг яхшиси етимга яхшилик қилинган уйдир

05:00 / 15.02.2017 2912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мусулмонлар ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйдир. Мусулмонлар ичида энг ёмон уй етимга ёмонлик қилинаётган уйдир. Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», – деб икки бармоқлари ила ишора қилдилар».

Шарҳ: Яъни, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар. 

Замонамизда турли-туман танловлар ўтказиш одат тусига кириб қолди. Уларда турли қобилият ва афзалликларни аниқлаш ва уларга кишиларнинг эътиборини тортиш нияти ҳам бор.

Айтайлик, мусулмонлар жамиятида энг яхши хонадон танлови ўтказиладиган бўлди. Умумий маънода ўтказиладиган бу танловнинг ғолибини аниқлашга асосий ҳакам ушбу ҳадиси шариф бўлади. Мазкур танловда етимга яхшилик қилинаётган хонадон ғолиб бўлади.

Агар салбий маънода танлов ўтказиб, энг ёмон хонадонни аниқлаш керак бўлса ҳам, ушбу ҳадиси шариф ҳакам бўлади. Мазкур танловда етимга ёмонлик қилинаётган хонадон ғолиб бўлади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мусулмонлар ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйлиги. 

2. Мусулмонлар ичида энг ёмон уй етимга ёмонлик қилинаётган уйлиги. 

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва етимнинг кафили жаннатда кўрсаткич ва ўрта бармоқлар бирлашиб тургандай бирга бўлиши.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмон шахс, хусусан отаоналар билиши ва амал қилиши лозим бўлган ишлардан бири эмикдошлик масаласидир. Бу масала арабчада .разоъ,, деб номланади. Яъни, давоми...

4538 05:00 / 14.02.2017
Отаонага оққ бўлиш оғир гуноҳ эканини кўпчилик билади. Аммо оққ бўлишнинг чегараси, ўлчови, оққ бўлишга сабаб бўладиган нарсалар айнан нималардан иборат экани давоми...

3922 05:00 / 15.02.2017
.Хулуъ, сўзи луғатда кийим ечиш маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб эри билан ажрашишга хулуъ дейилади. Чунки эру давоми...

12540 05:00 / 14.02.2017
Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб ўтказиладиган маросимни валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила давоми...

5020 05:00 / 14.02.2017