1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мусулмон бўлган атеистнинг ҳаётий сабоқлари

20:08 / 16.11.2018 4749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу воқеа, аслида 1999 йилда рўй берган. Унгача Жефри Ланг эътиқод масаласида жуда кўп қарама-қаршиликларга дуч келганди.

Ёш католик

Жефри Ланг АҚШдаги энг йирик ҳисобланган Канзас университетида математика фани бўйича профессор бўлиб ишлайди. У 1954 йил 30 январда Коннектикут штатининг Брижпорт шаҳрида, католик оиласида дунёга келган. Умрининг дастлабки 18 йилини католик мактабларида ўтказди, бироқ олган билимлари юрагида пайдо бўлган қарама-қаршиликларни бартараф эта олмади. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ёшларнинг онги асосан жамиятдаги мавжуд ҳолатга нисбатан исёнчи руҳда шаклланиб борган эди. Ушбу муносабат католик черковларига нисбатан ҳам намоён бўлган эди.

Атеистга айланиш

Жефри Ланг 18 ёшида шунчаки атеистга айланган эди. Агар раҳми бўлган Яратувчи мавжуд бўлса, нега ер юзида шунча азоб-уқубатлар ҳукм сурмоқда? Нима учун У бизни шунчалик самога олиб кетмайди? Наҳотки, У инсониятни азоб тортиши учун яратган бўлса? Унинг давридаги ёшларни шу каби саволлар кўп қизиқтирар эди, лекин буларнинг бирортасига аниқ жавоблар топа олмасдилар.

 Исломда Худони топиш

Сан-Антонио университетининг бўлажак математика бўйича ўқитувчиси ниҳоят шундай динни топишга муваффақ бўлдики, унда ҳақиқий Худо мавжуд эди. Худони унга университетдаги мусулмон дўстлари кўрсатиб бердилар.

“Биз дин ҳақида гапирар эдик. Мен саволлар берар эдим. Уларнинг пухта ўйлаб кейин жавоб беришлари мени лол қолдирар эди” – деб эслайди Ланг.

Саудиялик талаба Маҳмуд Қандилнинг биринчи куни синфга кириб келишиёқ унда бошқача таассурот қолдирди. Ўшанда Ланг шу талабасига тиббиёт соҳаси бўйича савол беради. Маҳмуд эса соф инглиз тилида аниқ ва мукаммал жавоб қайтаради. Маҳмудни яшаб турган маҳалласида мэр ҳам, полиция ҳам ва  ҳатто оддий одамлар ҳам яхши танирди.Орадан бир оз вақт ўтиб Ланг ёш талабаси билан ҳақиқий дўст бўлиб қолади. Маҳмуд унга Қуръон ва бир қанча ислом динига оид китоблар беради.

Ланг мустақил тарзда Қуръонни ўқиб чиқади. Кунларнинг бирида университетнинг талабалар намоз ўқийдиган хонасига кириб келади. Бир сўз билан айтганда? у ҳеч қандай қаршиликсиз исломни қабул қилган эди. Қуръони rарим унинг қалбини забт этганди.

“Ҳар куни кечқурун мен ўзимни қизиқтирган саволлар ва мулоҳазларимни тартиблаб чиқардим. Ва ҳар куни уларга тегишли жавоблар топардим. Мен ҳар сафар Қуръонни очганимда Муаллиф менинг фикрларимни ўқиб, уларга жавоблар ёзиб қўярди гуёки. Бу саҳифаларда мен ўзимни учратдим...”

Ланг беш вақт ибодатни адо этишга киришиб, ундан жуда ҳам катта руҳий озуқа ола бошлади. У бомдод намозини исломнинг энг чиройли ва таъсирли ибодати, деб ҳисоблайди. Гарчанд араб тилида ўқиши ва тушуниши равон бўлмаса ҳам бу тилда ўқиш, Қуръондаги ажойиб гўзалликларни тушунишига монелик қилмас эди. Бу худди бола онасининг нима деганини фаҳмламагани билан онанинг товуши унга тасалли бераётгандек эди.

Қуръони каримни ўқиш унга жуда ҳам катта таскин ва оғир кунларида эса куч берди. Ўшандан буён динни чуқурроқ тушуниш йўлидаги мунтазам интилишлари маънавий юксалишига ёрдам бермоқда.

Лекин шулар билан бир қаторда, у ўз соҳасини ҳам ташлаб қўймади. Олдин номзодликни, кейин докторлик илмий ишларини ёқлади. У ҳар доим математикадан ҳайратга тушади.

“Математика бу мантиқ, у жавоб олиш учун аниқ факт ва рақамларни ишлатади. Менинг ақлим ҳам ана шундай ишлайди, шу сабабдан баъзида ишлар билан банд бўлганимда аниқ жавоблар бўлмагани боис,  ўзимни йўқотиб қўяман. Фикрлаш қобилияти ғояларни аниқ фактларга кўра баҳолайдиган инсоннинг динда ўзини топиши жуда ҳам қийин. Қолаверса, кўплаб динларда ғояларни эътиқод сифатида қабул қилишни талаб қилади. Ислом эса инсонни соғлом фикрлашга чорлайди”.

“Мусулмон талабалар ассоциацияси”нинг бўлажак маслаҳатчиси бўлган Ланг ўзини университет ва талаблар ўртасини боғловчи муҳим бўғин сифатида кўрарди. Шу билан бирга университет маъмурияти унга Ислом дини бўйича маърузалар ўқишга ҳам рухсат берди.

“Мен маслаҳатчи сифатида мусулмон талабаларга эҳтиёжларини таъминлашга, америка маданияти ва ўқиш жараёнига мослашишларига ёрдам бераман. Улар хатолардан қутулиш имкониятларини жуда ҳам қадрлашади”.

Ланг АҚШ мусулмонлари орасида машҳур бўлган бир қанча исломга оид китоблар ёзди. Улардан бири “Ҳатто фаришталар ҳам “Америкада исломга йўл” ҳақида сўрашади” деб номланади. Бу китобида Ланг ўқувчилар билан Ислом таълимоти йўлидаги руҳий юксалишига сабаб бўлган нурли тушунчалари билан ўртоқлашган.

 Ланг саудиялик Роиқа исмли муслимага уйланди. Ҳавас қилса арзигулик мусулмон оиласи пайдо бўлди. Ҳозирда улар уч қиз фарзанднинг ота-онаси.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Солиҳ Ажлий айтади .Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўғилларидан бири Ибн Саммокнинг илм ҳалқаларига қатнашар, аммо одатда бўлиб турадиган баҳсмунозараларга давоми...

1318 08:00 / 05.05.2020
СаволМасжидга кириб келганда намоз бошланишига ҳали вақт бор бўлганда толиби илм ёки имом томонидан овоз чиқариб Қуръон тиловат қилинаётган бўлса, мусулмон давоми...

3328 13:40 / 03.02.2020
Йўқ Соатни ёлғонга чиқардилар. Ва Соатни ёлғонга чиқарганларга ловуллаган дўзахни тайёрлаб қўйдик.Кофирмушриклар залолатларида шу даражага етдиларки, давоми...

5002 14:34 / 09.10.2020
Сафар ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар давоми...

3360 11:05 / 03.10.2020
Аудиолар

118808 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40755 14:35 / 11.08.2021