1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир

06:11 / 16.11.2018 2000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ

“Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва Унинг Ўзи ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир” (3-оят)

«Бошқаларга» деганда араблардан бошқалар назарда тутиляпти. Оят нозил бўлган пайтда бошқа халқлар ҳали Пайғамбар уммати сафига қўшилмаган, чунки уларга Ислом даъвати етиб бормаган эди. Улар келажакда қўшилишади, деб башорат қилинмоқда. Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжизаларидан биридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Ўша пайтда араблардан бошқа халқларнинг Исломга киришини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмасди.

Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ» номли китобларида ривоят қилган ҳадисда улкан саҳобий Абу Ҳурайра бундай дейдилар: «Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида ўтирган эдик, Жумуъа сураси нозил бўлди. У сурада «Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам» жумласи бор эди. Мен: «Улар ким, эй Расулуллоҳ?» деб уч марта сўрадим. Ичимизда Салмони Форсий ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини Салмони Форсийнинг елкаларига қўйдилар ва: «Агар иймон Сурайёда (Сурайё юлдузида) бўлса ҳам, мана булардан бўлган кишилар унга етадилар», – дедилар».

Ўша пайтда Осиё халқларидан фақат ҳазрати Салмони Форсийгина Исломга келган эдилар. Бу ояти кариманинг ва Набий алайҳиссаломнинг башоратлари юзага чиқди. Дунё халқлари тезда Исломни қабул этдилар ва унга улкан хизматларни қилдилар. Кўпгина илмларда ва ишларда араблардан ҳам ўзиб кетдилар.



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади Оли Имрон.Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳазобидан бирор нарсага асқотмас. давоми...

2841 14:06 / 07.11.2018
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади Зиммаларига Таврот юклатилган, сўнгра унга амал қилмаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. давоми...

2732 09:59 / 07.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар ndash ана ўшалар давоми...

2493 11:40 / 16.10.2019
Ушбу оятлар синчиклаб ўқибўрганилса, Исломнинг поклик дини, поклик бўлганда ҳам, мукаммал поклик дини экани яққол намоён бўлади. Аввалги беш оятда пок давоми...

6180 10:54 / 22.02.2013