1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

11-боб. Ким ота-онасига яхшилик қилса, Аллоҳ умрини зиёда қилади

20:06 / 15.11.2018 2969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

22. Саҳл ибн Муъоз отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлсин, Аллоҳ азза ва жалла унинг умрини зиёда қилсин», дедилар».

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ота-онасига яхшилик қилган фарзандларга катта мукофот ва баракотлар ваъда қилинмоқда.

Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга Тубо бўлар экан. Тубо жаннатнинг номларидан бири ёки жаннатдаги дарахтнинг исми ёхуд саодат ва яхшилик маъноларини англатади. Шуларнинг ҳаммаси ваъда қилинмоқда десак, яна ҳам маъқул бўлади.

«Умрини зиёда қилсин» деганда, умрини баракали қилиш маъноси тушунилади. Белгиланган умрини яшайди, лекин Аллоҳ таоло унинг умрини баракали қилиб қўяди.

Баъзи уламолар: «Аллоҳ таолонинг Ўзига осон, белгиланган умрни узайтирса ҳам Ўзининг иши, бунга биров аралаша олмайди. Аллоҳнинг иродасини ҳеч ким қайтара олмайди, хоҳласа, шундай бўлаверади», дейишади.

Демак, ким умрим баракали, узун бўлсин деса, ота-онасига яхшилик қилиши керак экан.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
90. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб.Сизлар ёш болаларингизни ўпасизларми Биз давоми...

3011 09:10 / 10.07.2019
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон Ансорий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ўз оиласида омонликда, тани сихатликда, кунлик таоми бўлган давоми...

1967 09:42 / 18 февраль
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз .қулим, ёки .чўрим, демасин. Чунки ҳаммангиз Аллоҳнинг қулларисиз, аёлларингиз эса давоми...

1407 11:00 / 18.01.2021
Ҳали саккиз ёшдан ошмаган боланинг онаси вафот этди. Унинг отаси бошқа аёлга уйланди. Кунларнинг бирида ота ўғлидан сўради .Олдинги онанг билан ҳозирги онанг давоми...

1030 19:13 / 04.11.2022