1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Одамларнинг уч тоифаси Жаннатга кирмайди

13:08 / 15.11.2018 8888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухорий ва Муслим қайд этадилар:

“Қон-қариндошлик, яқинлик алоқаларини узганлар (силаи раҳм қилмаганлар) жаннатга кирмайди.

Ҳар пайшанба ва жума кечаси одамларнинг амаллари тўғрисида Аллоҳга хабар берилади. Шунда силаи раҳм қилмаганларнинг яхши амаллари Аллоҳ томонидан қабул этилмайди”.

Байҳақий ривоят қилади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

“Жаброил қошимга келиб, дедики: «Бугун Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси (Бароат Қандили)дир. Бу кеча Аллоҳ Баъни қабиласи (қўйи кўп бўлган бир қабила) қўйларининг юнги қанча бўлса (яъни, юнгининг қили қанча бўлса) шунча одамни афв этади. Фақат мушриклар, жаҳлидан тушмаганлар, қон-қариндошлик алоқаларини узганлар, силаи раҳм қилмаганлар, такаббурлар ва гердайганлар, онасига-отасига қарши борувчилар ва майпарастларга қайрилиб қарамайди, уларни ёрлақамайди».

Ибн Ҳаббон ва бошқалар қайд этадилар:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Уч тоифа кишилар Жаннатга кирмайди:

1. Майпарастлар.

2. Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар.

3. Сеҳргарларга ишонганлар”.

Байҳақий ривоят қилади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Умматимнинг бир тоифаси еб-ичиб, кайф-сафо қилиб, ўйнаб-кулиб кун ўтказади. Эрталаб эса ўринларидан маймунлар ва тўнғизларга ўхшаб турадилар. Улар йиқилишга ва ҳужумларга учрашга маҳкумдирлар. Эрталаб бошқа инсонлар ўринларидан турганда уларга: «бу кеча фалончилар уйида фалокат юз берибди, бу кеча пистончилар уйини фалончилар босибди!» – деган овозлар етиб келади. Ҳаром йўлдан юрганларнинг уйига тош ёғади, дедилар. Ҳақиқатан ҳам Лут Алайҳиссалом қавмидан баъзи қабилалар бошига ва уларнинг уйларига тош ёғгани каби, буларнинг устига ҳам тош ёғади. Яна Од қавмининг баъзи қабилалари ва уйлари устига яшин тушгани каби, буларнинг устида ҳам чақмоқ чақиб, момақалдироқлар гулдураб турибди... Агарки, бирон ҳалокат содир бўлгудай бўлса, бунга сабаб ана шулардир, деб ўйлайман. Булар ичкилик ичиб, маст-аласт бўлишдан қайтмаётирлар, эркаклар ипак кўйлаклар кийиб, созанда ва хонанда хотинлар билан ғайримашруъ алоқаларда бўлмоқдалар, фоиз емоқдалар ва судхўрлик қилмоқдалар, қон-қариндошлик алоқаларини узмоқдалар, силаи раҳмни унут моқдалар.

Ибн Ҳоббон қайд этади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида ўтирардик. Шундай буюрдилар:

“Бугун бу ерда қариндошларидан алоқасини узганлар ўтирмасин!

Орамизда ўтирган бир ёш ўрнидан турди, холаси билан ораларидан ола мушук ўтган экан, ўшаникига кетмоқчи бўлди. У чиқиб кетишдан олдин холаси билан оралари бузуқлиги учун афв сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса унинг учун Аллоҳдан афв тиладилар. Шундан сўнг у холасиникига бориб келиб, орамизга қайтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

“Ичида қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлса, бундай миллатга Аллоҳнинг раҳмати ёғмайди”.

Табароний қайд этади:

“Ибн Масъуд бомдод намозидан кейин бир жамоат ичида ўтирарди.

Дедики:

“Худо ҳаққи, қон-қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлса, орамиздан туриб кетсин! Биз Раббимизга дуо ўқимоқчимиз. Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар бор бўлган жойда осмон эшиклари ёпиқ бўлади, дуолар қабул бўлмайди”.

Абдураҳмон ибн Афв Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитгандим, шундай дердилар:

“Аллоҳ буюрадики: «Мен Аллоҳман, мен Раҳмонман, раҳмни яратдим ва шунинг учун бир исмимни иккига бўлдим. Ким силаи раҳим қилса, мен унга яқинлашаман ва кимки уни узса, ундан узоқ бўламан!”

Фоизнинг энг ёмони ҳақсизлик билан бир мусулмоннинг иффати ва номусига қўл чўзмоқдир. Силаи раҳим Аллоҳ томонидан берилган бир раҳматдирки, бир-бирига киргизилиб бир уй қурган синчларга ўхшайди. Ким уни бузса, Аллоҳ ул кимсага жаннатни ҳаром қилади.

Ибн Ҳоббон ва Тобароний қайд этадилар: “Абу Зар ҳикоя қилади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам менга баъзи гўзал хулқларни ўргатдилар. Ўгит бериб айтдиларки:

– Ўзингдан юксак бўлганларга қарама, доимо ўзингдан пастдагиларга қара.

Яна ўгит бериб айтдиларки:

– Камбағалларни сев, уларнинг энг камбағалларини!..

Яна ўгит бериб айтдиларки:

– Қариндошларинг сени кам эсласалар ҳам, сен улар билан қариндошлик ришталарини узма.

Яна ўгит бериб айтдиларки:

– Динингга маҳкам бўлганинг учун сен билан мазах оҳангида сўзлашувчилардан қўрқма.

Яна ўгит бериб айтдиларки:

– Аччиқ бўлса ҳам тўғри гапир, тўғрисини айт.

Ўгит бериб айтдиларки:

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла Биллаҳ!»ни жуда кўп айт. Чунки бу жаннат хазиналаридан бир хазинадир.

Баззор, Табароний ва Ҳоким ривоят қилишади:

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимдаки уч нарса бор бўлса, Аллоҳ (қиёматда) унинг савол-жавобини осонлаштиради ва унга раҳмат ёғдириб, жаннатига қўяди.

Саҳоба сўради:

– Уч нарса нима, эй Аллоҳнинг Расули?

Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

1. Сени маҳрум қилганга сенинг илтифотинг (Сенга бермаганга сенинг беришинг).

2. Сен билан яқинликни узганларга сенинг силаи раҳим қилишинг.

3. Сенга зулм қилганларни кечиришингдир. Мана шундай иш қилсанг, Аллоҳ сени жаннатга қўяди”.

 

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ иккинчи ҳижрий асарда 107ҳ187ҳ яшаб ўтган тасаввуфнинг кўзга кўринган вакилларидан, руҳий тарбиянинг етук машойихларидан бўлиб, Обидул давоми...

3626 05:00 / 01.03.2017
Билингки Киши ўз вақтларидан унумли фойдаланиши ва уни беҳуда кетишидан хавф қилиши, бир макондан бошқа бир маконни орзу қилиш эмас. Шунингдек киши айни пайтда, у давоми...

2891 05:00 / 01.03.2017
.Ахлоқ, .хулқ, сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқатворни билдиради.Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таърифлаганлар. Яъни ирода ўзига давоми...

3699 19:05 / 21.12.2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимАли розияллоҳу анҳу дедилар Тақво Аллоҳдан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, озга қаноат қилиш, кетадиган кунга тайёргарлик кўришдирrdquo. давоми...

5599 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

120344 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41979 14:35 / 11.08.2021