1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ бандасига танлаш ихтиёрини берган

11:30 / 15.11.2018 4490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энди Қуръони каримда инсон ихтиёри масаласи қай тарзда ҳал қилинганини кўриб ўтайлик. Мушриклар ўзларининг ёмон ишларининг сабаби Аллоҳнинг иродаси ва хоҳиши эканлигини баҳона қилганларида, Аллоҳ таоло уларга қарата Қуръони каримда шундай деган:

ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

 «Ҳали ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам ширк келтирмас эдик ва бирор нарсани ҳаром қилмас эдик», дерлар. Улардан олдингилари ҳам азобимизни татигунларига қадар шу каби ёлғонга чиқариб турганлар. «Ҳузурингизда бизга чиқариб кўрсатадиган бирон илм – ҳужжат борми? Гумонга эргашмоқдасиз ва сизлар алжирамоқдасиз, холос», деб айт. Сен: «Етук ҳужжат Аллоҳнинг Ўзидадир. Агар хоҳласа, ҳаммангизни ҳидоятга солар эди», деб айт» (Анъом сураси, 148-149-оятлар).

Ушбу оятдан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, агар Аллоҳ таоло барча одамларнинг бир йўлда бўлишини хоҳласа, уларни тўғри йўлга бошлаган бўлар эди. Лекин одамлар муайян йўлга юришга мажбур эмаслар. Аллоҳ таоло ўз хоҳиши билан тўғрини нотўғридан, ҳақни ноҳақдан ажратиб, одамларга тушунтириш учун пайғамбарлар юборди ва одамларга истаган йўлига юриш ихтиёрини берди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Сен: «Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин», дейилади (Каҳф сураси, 29-оят).

Аллоҳнинг хоҳиши одамларни тўғри йўлга бошлаш ва ёмон йўлдан қайтариш учун пайғамбарлар юборишда намоён бўлса, инсоннинг хоҳиши икки йўлдан бирини танлашда намоён бўлади. Қуръони каримнинг кўпчилик оятларида инсоннинг ихтиёри ўзида бўлиб, у қилган ишлари учун жавобгар эканлиги баён этилган. Агар инсон яшаётган жамиятда ёмонлик тарқаса, маишатида турли камчиликлар пайдо бўлса, буларнинг барчасига унинг ўзи сабабчидир.

Фуссилат сурасида Аллоҳ таоло айтади:

ﰎ ﰏ ﰐ ﰑﰒ ﰓ ﰔ ﰕﰖ ﰗ ﰘ ﰙ ﰚﰛ

«Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Роббинг бандаларга зулм қилувчи эмас» (46-оят).

Қуръони каримда жамият ишини яхшилаш учун, ҳаётни фаровон, турмушни чароғон қилиш учун ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган. Аллоҳ таоло Раъд сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

«Албатта, Аллоҳ бир қавмдаги нарсани, токи улар ўзларидаги нарсани ўзгартирмагунларича, ўзгартирмас» (11-оят).

Қуръони каримда келтирилган мазкур иборалардан очиқ-ойдин кўриниб турибдики, инсоннинг иродаси ва қилган иши савобга ёки азобга сабаб бўлар экан. Бу Ислом душманларининг «Ислом ўзига эргашганларни тараққиётдан қолдиради ва уларнинг ҳаётларини бузади», деган туҳматлари ғирт ёлғон эканлигини кўрсатади.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан quotҚўлингга нима бўлдиquot деб сўрадилар. У quotОтам жоҳилият даврида quotҚўлинг шол бўлсинquot деб давоми...

2855 15:00 / 16.01.2022
Америкалик тадқиқотчилар бошга ва юзга қайтақайта уриш алцгеймер каби асаб касалликларига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Маълумки, алцгеймер касаллигида мия давоми...

2563 10:00 / 04.03.2022
Ва бир кун ҳамма нарса ортингда қолади. Барча севган инсонларинг, яхши кўрган нарсаларингдан айриласан.Ҳалол ёки ҳаром йўл билан жамғарган молмулкинг, уйларинг, давоми...

2312 14:07 / 07.06.2021
Тавба қилиш банда учун вожиблиги ҳақидаги далиллар жуда ҳам кўп. Намуна учун баъзиларини зикр қиламиз.Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади давоми...

3247 09:00 / 28.06.2021