1440 йил 18 жумадис сони | 2019 йил 23 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Тазкия

Тариқат силсиласи (давоми)

19:00 / 12.11.2018 545 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

16. Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 718 сана – милодий 1318 санада Бухорои шарифнинг Қасри Орифонида дунёга келдилар ва ҳижрий 791 сана – милодий 1389 санада ўша ернинг ўзида дунёни тарк этдилар.

Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари силсила омонатини зоҳиран Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳидан, ботинан Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

17. Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу

У киши ҳижрий 802 сана – милодий 1399 санада Чағониён номли жойда вафот этганлар. Туғилган саналари маълум эмас.

Хожа Алоуддин Аттор қуддиса сирруҳу силсила омонатини Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларидан олганлар.

18. Хожа Яъқуб Чархий қуддиса сирруҳу

Бу зоти шарифнинг Ғазна вилояти, Чарх қишлоғида туғилганлари маълум. Қайси санада туғилганлари эса маълум эмас. Мавлоно Яъқуб Чархий ҳазратлари ҳижрий 851 сана – милодий 1447 санада ҳозирги Душанбе шаҳрида вафот этганлар.

Мавлоно Яъқуб Чархий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини хожа Алоуддин Аттор ҳазратларидан олганлар.

19. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 806 сана – милодий 1404 санада Тошкент шаҳрининг Боғистон номли даҳасида дунёга келганлар. Ҳижрий 893 сана – милодий 1490 санада вафот топганлар.

Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини мавлоно Яъқуб Чархий ҳазратларидан олганлар. Шунингдек, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Шоҳ Нақшбанд ва Алоуддин Аттор раҳматуллоҳи алайҳимдан маънавий озуқа ҳам олганлар.

20. Хожа Муҳаммад Зоҳид қуддиса сирруҳу

Бу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса ҳижрий 936 сана – милодий 1529 санада Бадахшда бўлган.

Хожа Муҳаммад Зоҳид раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Хожа Убайдуллоҳ Аҳрордан олганлар.

21. Дарвиш Муҳаммад қуддиса сирруҳу

Бу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса Дасфирорда ҳижрий 970 сана – милодий 1562 санада бўлган.

Дарвиш Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Хожа Муҳаммад Зоҳид раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

22. Хожа Муҳаммад Имканагий қуддиса сирруҳу

Ҳазрати Хожагий Муҳаммад Имканагий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 918 сана – милодий 1512 санада Самарқанднинг Имкана деган жойида таваллуд топганлар. Ўзлари туғилиб ўсган мана шу юртда ҳижрий 1008 сана – милодий 1599 санада вафот этганлар.

Ҳазрати Хожагий Муҳаммад Имканагий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини ўз оталари Дарвиш Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

23. Хожа Муҳаммад Боқий қуддиса сирруҳу

Ҳазрати хожа Муҳаммад Боқий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 973 сана – милодий 1565 санада Афғонистоннинг Кобул шаҳрида туғилганлар ва ҳижрий 1014 сана – милодий 1606 санада Деҳлида вафот этганлар.

Ҳазрати хожа Муҳаммад Боқий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Хожагий Муҳаммад Имканагий раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

24. Имоми Роббоний Аҳмад Форуқ Сарҳандий қуддиса сирруҳу

Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 971 сана – милодий 1563 санада Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида шаввол ойининг 14 куни, жумъа кечасида таваллуд топганлар ва ҳижрий 1034 сана – милодий 1625 санада ўша ерда вафот этганлар.

Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини хожа Муҳаммад Боқий раҳматуллоҳи алайҳи ҳазратларидан олганлар.

25. Урватул Вусқо Шайх Муҳаммад Маъсум қуддиса сирруҳу

Шайх Муҳаммад Маъсум раҳматуллоҳи алайҳи Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида, ҳижрий 1007 сана – милодий 1598 санада таваллуд топиб, ўша ерда ҳижрий 1079 сана – милодий 1669 санада вафот этганлар.

Шайх Муҳаммад Маъсум раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини оталари Имоми Роббоний раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

26. Шайх Сайфуддин қуддиса сирруҳу

Имоми Роббонийнинг набиралари, шайх Муҳаммад Маъсум раҳматуллоҳи алайҳининг ўғиллари бўлмиш шайх Сайфуддин раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 1049 сана – милодий 1639 санада Сарҳандда таваллуд топганлар ва ҳижрий 1096 сана – милодий 1694 санада ўша ерда вафот этганлар.

Шайх Сайфуддин раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини ўз оталари Муҳаммад Маъсум ҳазратларидан олганлар.

27. Саййид Нурмуҳаммад Бадавуний қуддиса сирруҳу

Бу зотнинг туғилган жойлари ва йиллари ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Аммо ҳижрий 1135 сана – милодий 1722 санада Бадавунда вафот этганлари маълум ва машҳурдир.

Саййид Нурмуҳаммад Бадавуний раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини шайх Сайфуддин ҳазратларидан олганлар.

28. Ҳабибуллоҳ Мазҳар Жони Жонон Шамсуддин қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 1113 сана – милодий 1701 санада туғилиб, ҳижрий 1195 сана – милодий 1781 санада вафот этганлар. Лекин туғилган ва вафот этган жойлари ҳақида маълумотга эга эмасмиз.

Ҳабибуллоҳ Мазҳар Жони Жонон Шамсуддин раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини саййид Муҳаммад Бадавуний раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

29. Шоҳ Али Абдуллоҳ Деҳлавий қуддиса сирруҳу

Улуғ шайх Шоҳ Али Абдуллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи Панжобнинг Вайтала номли жойида ҳижрий 1158 сана – милодий 1745 санада таваллуд топдилар ва ҳижрий 1240 сана – милодий 1824 санада Деҳлида вафот этдилар.

Шоҳ Али Абдуллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Ҳабибуллоҳ Мазҳар Жони Жонон Шамсуддин раҳма-туллоҳи алайҳидан олган эдилар.

30. Мавлоно Холид Зиёуддин Бағдодий қуддиса сирруҳу

Мавлоно Холид Зиёуддин Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 1193 сана – милодий 1779 санада Мусул вилоятининг қишлоқларидан бири бўлган Сеҳризорда таваллуд топдилар ва ҳижрий 1242 сана – милодий 1826 санада Шомда вафот этдилар.

Мавлоно Холид Зиёуддин Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Шоҳ Али Абдуллоҳ Деҳлавий ҳазратларидан олган эдилар.

 

“Нақшбандия: вазифалар ва зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳни оғир билишинг Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан сени тўсадиган даражага етмасин. Албатта, ким Роббини яхши таниса, У Зотнинг карами олдида гуноҳларини давоми...

872 05:00 / 06.03.2017
Инсон бошқаларга яхши кўринишга, қалбларнинг маҳбуби бўлишга, ҳамма томонидан бирдек мақбул шахс сифатида фаолият олиб боришга интилиб яшайди. Айрим авлиёларни давоми...

1136 05:00 / 01.03.2017
МУТАВАККИЛ СИФАТИ БОБИУлуғ Аллоҳ таваккулга буюрди ва уни иймон билан яқин қўйди. Бунга ушбу ояти далилдир Агар мўмин бўлсангизлар, бас Аллоҳга таваккул давоми...

915 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ буюради Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик хасислик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзларини учун яхшилик давоми...

933 18:09 / 17.11.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat