1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Нега Аллоҳ бандаларни ибодат қилишга буюрди?

14:01 / 12.11.2018 3656 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса, нега бандаларни ибодат қилишга буюрди?

Жавоб: 
1. Ибодатга бандаларнинг эҳтиёжи бор. Инсон бадан ва руҳдан иборат. Бадан тупроқдан бўлиб, унинг озуқаси ҳам тупроқдандир. Руҳ эса Аллоҳдан, озуқаси ҳам Аллоҳдандир. Танага озуқа берилмаса, заифлашиб, касал бўлади. Руҳга ҳам озуқаси берилмаса, хаста бўлиб қолади. Унинг озуқаси эса, ибодатдир.

2. Бу дунё имтиҳон бўлиб, Аллоҳ бандаларни ибодат билан синайди. Ундан ўтиш учун Аллоҳга бандалик қилиш керак. Бутун дунёдаги инсонларнинг ҳаммаси солиҳ бўлиб қолса ҳам, ё ҳаммаси кофир бўлиб кетса ҳам, Аллоҳ учун бирон фойда ва зарари йўқ.

3. Ибодатга буюриш билан Аллоҳнинг Парвардигор ва Қодир зотлиги зоҳир бўлади.


“Соғлом эътиқод – мўминга нажот” китобидан

Муаллиф
Одилхон қори Юнусхон ҳожи ўғли
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни давоми...

7065 00:00 / 03.12.2016
Имом Ғаззолийгача фалсафа Исломга қарши ҳужум қилар ва мусулмон уламолар ҳимояланиш билан кифояланар эдилар. Худди Ислом айбдору, илми калом уламолари унинг давоми...

4269 13:35 / 09.09.2019
1. Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг мустафо бандаси, мужтабо набийси ва муртазо Расулидир. Шарҳ Билингки, мустафо, мужтабо ва муртазо давоми...

3969 23:05 / 02.12.2016
бешинчи мақола .Ўзингиз экадиган нарсани ўйлаб кўринга Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми, 6364оятлар. Инсон ва ҳайвон фойдаланадиган ўсимликни олиб давоми...

3413 21:00 / 01.03.2021
Аудиолар

120150 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41813 14:35 / 11.08.2021