1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тариқат силсиласи

21:09 / 10.11.2018 4542 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, ҳар бир тариқатнинг ўз шайхидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган силсиласи бор. Мазкур силсилага кирувчи шайхлар ушбу тариқат асосларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилишда хизмат қилганлар. Бизда асосан нақшбандийлик тарқалгани учун ушбу тариқат силсиласини батафсилроқ ўрганиб чиқамиз.

1Ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам

Одатда тасаввуф китобларида силсила зикр қилинганда, биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари ва у зот алайҳиссаломнинг шамоиллари ва ахлоқи олиялари зикр этилади. Биз бу маълумотлар бошқа алоҳида китобларда борлиги эътиборидан, ҳар бир тариқат каби Нақшбандия тариқати ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалишини яна бир бор таъкидлаш билан кифояланамиз.

2Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

Милодий 572 санада туғилганлар. Мадинада милодий 635 санада вафот этганлар.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу силсила омонатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олганлар.

3Салмон Форсий розияллоҳу анҳу

Эронда, Исфаҳонда туғилганлар. Ҳижрий 35 санада Эроннинг Мадоин шаҳрида вафот этганлар.

У киши силсила омонатини Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан олганлар.

4Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу

У киши Мадинаи Мунавварада ҳижрий 30 сана – милодий 650 санада таваллуд топганлар. Ҳижрий 102 сана – милодий 720 санада Қудайдда вафот этганлар.

Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳу силсила омонатини Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан олганлар.

5Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳу

Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳу Мадинаи Мунавварада ҳижрий 83 санада таваллуд топганлар ва ҳижрий 148 санада ўша ернинг ўзида вафот этганлар.

Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳу силсила омонатини она тараф боболари ҳазрати Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан олганлар.

6Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу

Бу зотнинг туғилган йиллари номаълум. Милодий 875 санада Бистом шаҳрида вафот этганлар.

Боязид Бистомий қуддиса сирруҳу силсилани Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайҳидан маънавий йўл билан олганлар.

7Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу

Бу зот Эроннинг Ҳаракон деган жойида ҳижрий 352 сана – милодий 963 санада таваллуд топдилар ва ўша ерда ҳижрий 425 сана – милодий 1034 санада вафот этдилар.

Абул Ҳасан Ҳараконий қуддиса сирруҳу силсила омонатини Боязид Бистомий қуддиса сирруҳудан маънавий йўл билан олганлар.

8Абу Али Фармадий қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 407 сана – милодий 1016 санада Фармадда туғилиб, ҳижрий 477 сана – милодий 1084 санада Тусда вафот этганлар.

Абу Али Фармадий қуддиса сирруҳу силсила омонатини Абул Ҳасан Ҳараконий ҳазратларидан олганлар.

9Юсуф Ҳамадоний қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 440 сана – милодий 1048 санада Ҳамадон шаҳрида туғилиб, ҳижрий 535 сана – милодий 1141 санада Ҳирот ёки Марвда вафот топганлар.

Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Абу Али Фармадий раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

10Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийқуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 515 сана – милодий 1121 санада Бухорои шарифнинг Ғиждувонида туғилганлар ва ҳижрий 595 сана – милодий 1199 санада ўша ерда вафот этганлар.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу силсила омонатини ҳазрати Юсуф Ҳамадоний раҳматуллоҳи алайҳидан олганлар.

11Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳу

Бу зот ҳижрий 560 сана – милодий 1165 санада Ревгарда таваллуд топганлар ва ҳижрий 660 сана – милодий 1212 санада ўша ерда вафот этганлар.

У киши Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳунинг вафотларидан сўнг бу йўлнинг давомчиси бўлдилар.

12Хожа Маҳмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу

Бу зот Бухорои шарифдан уч фарсах узоқликда жойлашган Фағна қишлоғида туғилганлар. У кишининг таваллуд топган саналари маълум эмас. Хожа Маҳмуд Фағнавий қуддиса сирруҳу ҳижрий 717 сана – милодий 1317 санада ўзлари туғилган юртда вафот этганлар.

У киши силсила омонатини Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳудан олганлар.

13Хожа Али Ромитаний қуддиса сирруҳу

Бу зот Ромитанда ҳижрий 591 сана – милодий 1194 санада туғилганлар ва ҳижрий 721 сана – милодий 1321 санада вафот топганлар.

Хожа Али Ромитаний ҳазратлари силсила омонатини Хожа Маҳмуд Фағнавий ҳазратларидан олганлар.

14Муҳаммад Бобо Саммосий қуддиса сирруҳу

Бу зотнинг Ромитаннинг Саммос қишлоғида туғилганлари маълум, лекин қайси йили туғилганлари номаълум. Ҳижрий 755 сана – милодий 1354 санада Саммосда вафот этганлар.

Ҳазрати Муҳаммад Бобо Саммосий раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Хожаи Азизон Али Ромитаний ҳазратларидан олганлар.

15Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳу

Бу зот Бухоро яқинидаги Сухор қишлоғида таваллуд топганлари маълум ва машҳур бўлса ҳам, таваллуд йиллари номаълумдир. Ҳижрий 772 сана – милодий 1370 санада ўзлари туғилиб ўсган Сухорда вафот этганлар.

Ҳазрати Саййид Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳи силсила омонатини Хожа Муҳаммад Бобо Саммосий ҳазратларидан олганлар.

(давоми бор)


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

1079 19:00 / 04.11.2023
Ўтган сатрлардан ахлоқда мўътадил бўлиш нафснинг соғломлиги, мўътадилликдан оғиш эса дард ва беморлик экани аён бўлади. Бинобарин, нафсни даволаш ҳам худди давоми...

2937 13:19 / 17.10.2020
Араб тилида .ражо, сўзи умидсизликнинг тескариси, .умидворлик, маъносини англатади. Фақат ражода умидга хавф ҳам аралашган бўлади. Уламолар ражони қуйидагича давоми...

909 19:00 / 09.09.2023
Тўққизинчи ҳикмат Ҳолатларнинг турлитуман бўлиб келиши туфайли амалларнинг жинси турлихил бўладиrdquoҲолат деб, инсонда бир пайдо бўлиб, ўрнашиб қолмасдан ўтиб давоми...

2815 05:00 / 01.03.2017
Аудиолар

120107 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41773 14:35 / 11.08.2021