1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мўмин ўлимни орзу қилмайди

22:02 / 09.11.2018 2898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳар доим ёнма-ён юрган, жаннат хушхабари билан сийланган саҳобалардан бири ўлимни истаганида, Набийимиз унга: “Узоқ умр кўриш ва хайрли амалларда давомли бўлиш сен учун яна-да яхшироқдир”, дея дуо қиладилар. Бу эслатмадан шуни билиш мумкинки, узоқ умр мўмин учун яхши имкондир. “Ҳар не келса Аллоҳдан келди!” дея бошига тушганларни мамнуният билан қабул қилиш, тоат-ибодатда давомли бўлишга ҳаракат қилган инсон Аллоҳнинг розилигига муяссар бўла олади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан бошқа иложи қолмаса: «Аллоҳим, модомики тириклик менга яхши бўлса, мени тирик қолдир. Қачон менга вафот этиш яхши бўлса, мени вафот этдир», десин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Мўминнинг ҳаётга қараши

 Ҳеч ким дунёга ўз истаги билан келмайди. Айни ҳаётимизни исташ-истамаслик биздан сўралмайди. Биз яшаётган борлиқ биз учун ёзилган қадар режасига мувофиқ айланмоқда. Ҳеч ким бу режани ўзгартириб, истаган режасини тадбиқ қилиш иконига эга эмас.

Шунингдек, ҳам борлиқни ва ҳам бизни яратган, ҳар ишимизни бошқаришни зиммасига қолган буюк Қудрат бор. Унга бўйинсунишимизни, бошимизга келаётган ҳар бир ишни Ундан билиб, ҳар қандай ҳолимиздан мамнун бўлишимизни истайди. Муаммо ва ташвишлардан безиб ўлимни орзу қилиш, тақдиримизни битган Зотга эътироз қилиш демакдир. Ҳамма нарсани мукаммал яратиб, бошқараётган Ҳақ таоло бизнинг ташвишимиздан бехабар бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта! Ҳатто бундай деб ўйлаб бўлмайди.  Шундай экан, Роббимиз бошимизга тушаётган мусибатларни билган ҳолда бераётган бўлса, ташвишларга сабр қилишимизда хайр кўраяпти. Қуръони каримда ғам-қайғу, мусибату ташвишларга сабр қилиш билан Унинг беҳисоб мукофотларига эришишимиз ваъда қилинади.

Ғам-қайғули бўлса-да, узоқ умр мўмин учун яхши имкондир.  “Ҳар не келса Аллоҳдан келди!” дея бошига тушганларни мамнуният билан қабул қилиш, тоат-ибодатда давомли бўлишга ҳаракат қилган инсон Аллоҳнинг розилигига муяссар бўла олади. Дунё ҳаёти — имкондир. Ўлимдан кейин дунёга келиш ва яала қолган ишларини битказиш мумкин эмас.

Адашган, гуноҳ ва исён ботқоғига ботганлар эса, ҳаёти давомида ўзини ўнглаши, разил ҳаётдан воз кечиб, муносиб тарзда умргузаронлик қилишга киришишлари учун ҳар доим имкон бор. Хатосини англаб, амалларига пушаймон бўлганлар жуда кўп.

Узоқ умр ва хайрли амаллар мўмин учун яхшироқдир

«Қайс: «Хаббобнинг олдига борсам, қорнига етти марта нарса қиздириб, бостирган экан. Мен унинг «Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилаб дуо қилишдан наҳий қилмаганларида, албатта, уни тилаб дуо қилган бўлар эдим», деганини эшитдим», деди», дейилган.

Бухорийнинг ривоятида:

«Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Агар яхшилардан бўлса, шояд (амали) зиёда бўлса. Агар ёмонлардан бўлса, шояд қайтса», дейилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бир суҳбатларида, жаннат хушхабарига мушарраф бўлган саҳобалардан Саъд ибн Абу Ваққос кўнгли бўшаб:

– Эҳ, кошкийди, ҳозир вафот этганимда...– деб йиғлаганларида, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай дея у кишини огоҳлантирганлар:

– Эй, Саъд! Агар жаннат истасанг узоқ умр кўриб, яхшиликларда давомли бўлиш сен учун хайрлидир!.. Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.

Бу эслатма узоқ умр кўриш мўмин учун яхши имкон эканини далолат қилади.

Ҳадислардан оладиган фойдамиз:

Мусибат ва синовларга тоқат қилмай, ўлимни орзу қилмаслик.

Чин банда ҳаёти давомида савоб амалларини кўпайтиради.

Гуноҳкор банда қилмишларига пушаймон қилиб, тавба билан покланиши мумкин.

Ўлимни истаганда ҳам “Аллоҳим жонимни ол!” деб эмас, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек дуо қилиш керак.


“Риёзус Солиҳийн” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрий роҳиматуллоҳи алайҳ отаонага яхшилик қилишни шундай тушунтирган эканлар .Отаонага яхшилик қилиш ndash қўлингдаги молмулкни улар учун сарфлаш, гуноҳ давоми...

2212 11:24 / 17.06.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бу қалбларнинг тақвосидандир, Ҳаж сураси, 32оят..Аллоҳнинг нишонаси, деганда кўрганда, ёдга давоми...

4125 09:00 / 30.05.2021
Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Ибн Айёш Умар ибн Зарр ҳақида гапирса, ноўрин гапларни айтиб, уни ҳақорат қиларди. Бундан хабар топган Умар ибн Зарр бир куни давоми...

1706 09:01 / 17.11.2019
Қуръонда пайғамбарлар дуолари давоми Қуръонда Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган....Унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин давоми...

1871 21:00 / 27.04.2019
Аудиолар

120071 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41736 14:35 / 11.08.2021