1440 йил 10 жумадул аввал | 2019 йил 16 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мўминларга эслатма

Беҳуда гап ва амал кўнгилхушликдир

15:02 / 07.11.2018 439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бекорчи гап-сўз, ёмон гап ва амаллардан узоқ бўлиш исломий асосдаги ахлоқий тараққиётнинг муҳим омилларидан биридир. Бу Қуръон чақириғи бўлиб, мусулмонлар унга лаббай, деб жавоб беришлари керак. Аллоҳ таоло  Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

«Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгирувчилардир» (Муъминун сураси, 1-3-оятлар).

Қуръони каримда беҳуда гап-сўзлардан қайтариш турли услубларда келган. Аллоҳ Ўзига яқин бандаларининг мақтовида шундай дейди:

ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ

«Қачонки беҳуда нарса эшитсалар, ундан юз ўгириб: «Бизга ўз амалларимиз, сизга ўз амалларингиз, омон бўлинглар, биз жоҳилларни истамасмиз», дедилар» (Қасас сураси, 55-оят).

Аллоҳ Ўзининг яқин бандаларини сифатлаб шундай дейди:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ

«Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар» (Фурқон сураси, 72-оят).

Ҳозирги кунда одамлар ўйлаб чиққан бефойда, инсонга манфаат келтирмайдиган кўнгилхушликдангина иборат барча нарсалар беҳуда гап-сўз ёки ишлар қаторига киради. Халқларнинг тараққиётга эришиш шартларидан бири беҳуда гап-сўз, амаллардан юз ўгириб, самарали, фойдали ишлар билан машғул бўлишдир. Аксинча, беҳуда гап-сўз ва амаллар билан ўз вақтини бекор ўтказаётган халқлар қолоқ халқлар бўлиши турган гап.


Иймонкитобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун давоми...

802 16:31 / 16.10.2018
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки давоми...

477 15:30 / 07.10.2018
Баъзи кишилар истиғфор ҳақида айтилган фикрларни нотўғри тушуниб, инсон ҳар қанча гуноҳ ишларни қилса ҳам, уларнинг кечирилиши осон экан, деган хулосага келиши давоми...

573 11:19 / 22.10.2018
Қуръони каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири ndash ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида давоми...

549 20:03 / 11.11.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat