1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди

09:40 / 06.11.2018 4573 pdf Ўқиш режими + -

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганини шукроналик ва хурсандчилик билан қарши олдик. 

Ҳозирда юртимизда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида дарслар умумий йўналишда олиб борилади. Шу боис, ҳадис илмини ўргатишга ихтисослашган таълим йўналишидаги илм даргоҳига эҳтиёж бор эди. Чунки буюк муҳаддислар яшаб ўтган заминимизда ҳадис илми бўйича билимдон, боболар йўлини муносиб давом эттирадиган мутахассисларга талаб юқори.

Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда динимиз асослари ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу таълим даргоҳи айни эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

Биз учун энг муҳим жиҳати, мазкур янги таълим муассасаси вилоятимизда фаолият кўрсатади. Яъни Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил шаҳарчасида бунёд этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида иш олиб боради.

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган Ҳадис илми мактаби ватандошларимизга муборак бўлсин!

Islom.uz портали таҳририяти


Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жазоирнинг Сатиф шаҳрида истиқомат қилувчи 75 ёшли Хаси Мелиса Хува Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, мураттаб қория бўлди. Бу ҳақда .эл шурук, нашри хабар берди.Қария давоми...

1406 11:00 / 07.07.2021
Толибон Афғонистонда аёллар иштирокидаги теледастурларни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Исломий даъват вазирлиги баёнотида айтилди.Мамлакатда оммавий ахборот давоми...

1434 12:20 / 23.11.2021
Татаристон Республикасидан келган бир гуруҳ мусулмон ва православ раҳбарлари Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Элбрус тоғ чўққисига чиқишди. Экспедиция давоми...

1148 16:00 / 09.08.2021
Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Ҳар йили юртдошларимиз Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик ва давоми...

1345 22:02 / 13.04.2020
Аудиолар

120423 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42048 14:35 / 11.08.2021