1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Абулқосим аз-Замахшарий ва мўътазилийлик ҳақида

12:04 / 10.11.2018 2661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Мен "Абулқосим Маҳмуд аз-Замахшарийнинг илмий фаолияти" мавзусида битирув малакавий иши ёзаётган эдим. Мени бир ақидавий масала иккилантириб қўйди, яъни тарихий-исломий манбаларда (шунингдек, Ислом энциклопедиясида ҳам) аз-Замахшарийни мўътазилийлик фирқасидан бўлганлиги, қадарийларга хос дунёқарашга эга бўлганлиги қайд этилган. Сизларга шу хусусда саволларим қуйидагича: 1). Ушбу уламо чиндан ҳам шу ботил фирқага мансуб бўлганми? Бир устозимиз у ёшлигида шу йўналишда бўлган, кейинчалик аҳли сунна вал-жамоага қайтган дегандилар. 2). Аз-Замахшарийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган "Ал-Кашшоф" асари ҳам шу руҳда яратилганми? 3). Диплом ишида агар бу чин бўлса, аз-Замахшарийни, унинг асарларини (аввало, ҳурматсизлик қилаётган бўлсам Аллоҳ кечирсин, балки бу ўша давр учун макон ва замон тақозоси бўлгандир) танқидий жиҳатдан талқин этиш жоиз бўладими? Аввалдан ташаккур!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ фасоҳат ва балоғат илмида етук олим бўлганлар. Уларнинг ёнида ибодат ва тақво барчаси бўлган. Албатта эътиқод борасида жумҳур уламоларга зид жойлари ҳам бўлган. Ёзган тафсирларида ҳам ўша эътиқодлари киритилган. Шунинг учун аҳли сунна вал жамоа уламоларидан кўплаб кишилар аҳли сунна вал жамоа ақийдаси асосида “Кашшоф” тафсирига хошия ҳам ёзганлар. Ислом уммати ҳар бир нарсада барча жиҳатларни эътиборга олганлар. Бирор шахс ҳақида маълумот берилганда хилқатига тегишли айбларни ғийбат қилишмаган. Шахсий ҳаётига тегишли ишларни ҳам ғийбат қилишмаган. Аммо оммага тегишли бўлган илм ва эътиқод борасида эса илмий даражаси, омонатдорлиги ва эътиқодини тўлиқ баён қилишган. Чунки бу нарсалар у кишининг ўзигагина тааллуқли бўлмай, ўзгаларга ҳам тегишли бўлгани учун омонатга хиёнат қилиш бўлмаслиги учун очиқ-ойдин айтиб ўтганлар. Содда қилиб тушунтирсак, бу худди машина сотиб олаётган инсонга машинани ҳамма яхши сифатларини баён қилиш билан бирга заиф нуқтасини ҳам айтиб сотишга ўхшайди. Ўша нуқтани айтмаслик сотувчи учун хиёнат ҳисобланади. Чунки ўша заифлик харидорга тааллуқли бўлади. Буткул қорага чиқариш ҳам, буткул беайб деб билиш ҳам илмда омонатдорликка тўғри келмайди. Шунинг учун имом Бухорийдек муҳаддислар ҳам ровийларининг айбли нуқталарини очиқ-ойдин баён қилишган. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маккаи Мукарраманинг вақти биза истиқомат қилаётган жойдан 1соат кейин экан, рўзани Маккаи Мукарраманинг тақвимга 1соат давоми...

3479 03:52 / 13.06.2017
Ассалому алайкум Мени 10минг қарзим бор шу холатимга акаука ва синглимопаларимга яхшилик силаи раҳм қилсам бўладими ёки уни ўрнига қарзимни бераймиquotЗикр аҳлидан давоми...

3862 06:30 / 24.08.2018
СаволАссалому алайкум Азиз устозлар агар эр ўз хотинига у бу нарсалар учун нафақа берса, хотини эса уларни йиғиб ўз отаонасига ёрдам сифатида берса бўладими давоми...

4008 09:25 / 24.02.2018
САВОЛ Бир киши тиш пастаси билан тишимни ювиб бўлиб, кейин мисвокни ишлатсам, бу исроф, сен исроф қилдинг, яъни тишингни ювгани кифоя қиладиган мисвок туриб, тиш давоми...

3300 19:36 / 26.04.2016