1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Осмону ердаги барча нарсалар Аллоҳни поклаб ёд этадир

14:09 / 02.11.2018 2294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ

«Жумуъа» 

“Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар барча нарсанинг эгаси, барча айблардан холи, ўта иззатли, ўта ҳикматли Аллоҳни поклаб ёд этадир” (1-оят).

Аллоҳга барча нарсалар қандай тасбеҳ айтиши Софф сурасида шарҳ қилинган. Фарқи шундаки, ушбу суранинг биринчи ояти охирида Аллоҳ таолонинг сифатлари келган. Қуръонга хос бўлган ушбу усулнинг кўплаб ҳикматлари бордир. Жумладан, суранинг кейинги оятларида Аллоҳ таолонинг биринчи оятда зикр қилинган сифатларига мос ишлар келади. Сўнгра Аллоҳ таоло инсониятни куфр залолатидан қутқариш учун уларга Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар этиб юборганини эслатади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб, уларни бўлинмасликка, ихтилофга тушмасликка, ўзларидан аввалги ўтган аҳли китобларга ўхшамасликка чақиради. Бу ҳақда Ўз давоми...

1837 19:00 / 30.11.2021
Аллоҳ таоло Тавба сурасида бундай деб марҳамат қилади .Сен .Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг Хожамиздир. Мўминлар давоми...

2406 07:05 / 15.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Қачон бир шаҳарни ҳалок этишни ирода қилсак, унинг маишатпарастларини итоатга амр қиламиз, бас, улар давоми...

1014 19:00 / 16 январь
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони давоми...

4205 11:48 / 04.01.2019
Аудиолар

118783 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40733 14:35 / 11.08.2021