1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Иссиқ-совуқ бор амалми?

14:09 / 01.11.2018 4390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол: «Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизга бермоқчи бўлган саволим ҳозирги кунда жуда долзарб ҳисобланган мавзулардан бири бўлган иссиқ-совуқ амали ва уларни олиб ташлаётган (ёки олиб ташлаётгандек кўрсатаётган) одамлар тўғрисидадир. Тақдир тақозоси билан Янгийўл шаҳридан унча узоқда бўлмаган шаҳарчалардан бирига бориб қолдим. У атрофларда ўзларини «илгир» деб атовчи бир нечта одамлар яшар экан. Шундай одамлардан бирининг ҳузурига бориб қолдим. У менинг бошимни, белимни, кўкрагимни ушлаб кўрди-да, «Ичинг иссиқ-совуқ амалларга тўлиб кетибди», деди ва бармоқларини оғзимдан томоғимгача тиқиб, бирин-кетин мазкур амалларни ола бошлади (улар илгирнинг бармоқларига ёпишиб чиқди). Шу тариқа «илгир» хола ичимдан саккиз дона амал олди ва: «Ичингда ҳали бунақа амаллар жуда кўп, менинг олдимга тўрт-беш кун қатнайсан», деди. Бир дона амални олиш нархи минг сўм экан. Ичимдан олинган амаллар нўхат катталигидаги ипдан тўқилган тугунлардан иборат бўлиб, уларни оқар сувга улоқтириш лозим экан. Илгирнинг тушунтириб беришига кўра улар хар хил мақсадда қилинган экан: бахтсиз бўлишга, касал бўлишга, ишдан кетишга ва ҳоказо. Янги ой чиққанидан кейин эса амалларни одам ичига олиб келиб ташлаган жинлар, улар олиб ташланган тақдирда, уларни бошқатдан яна олиб келиб ташлашар экан ва шу тариқа ҳар ой бу илгирга келиб, уларни олдириш лозим бўлар экан. Мендан ташқари бу илгирнинг ҳузурида амал олдириш учун келган ҳар хил ёшдаги яна чамаси қирқ-элликта одам бор эди.

Ўзларини илгир деб атаётган одамлар ҳақиқатдан ҳам одамларнинг ичидан иссиқ-совуқ амалларини ола биладиларми? Уларнинг олдига бориб, хизматидан фойдаланиш жоизми? Ёки улар қилаётган иш кўзбўямачилик йўли билан одамлардан пул ундиришми (тахминан хисоблаб кўрсам, у ерда камида қирқ киши бор экан. Илгир уларнинг ҳар биридан ўрта ҳисобда беш донадан амал олса, икки юз дона амал олар экан. Ҳар бир олинган амал эса минг сўм, шунда ҳаммаси бўлиб ўрта ҳисобда кунига икки юз минг сўм. Ундан ташқари йигирма дона тухум олиб борсангиз, илгир ичингизга камроқ амал тушиши учун бу тухумларга қирқ минг сўм эвазига дам солиб берар экан).

Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жавоб: Бу каби ишларнинг барчаси фирибгарлик ва илмсизликдан иборат. Эътибор берсангиз, илгир илиб оладиган нарса ўша сиз айтган қирқ-элликта одамнинг ҳаммасидан чиқаверади. У бирор кишини «Ичингда ҳеч нарса йўқ экан», деб қайтармайди. Албатта, фирибгарлигини билиб қолган, уни шарманда қилмоқчи бўлганлар бундан мустасно. Бошқа жойларда бундай гап йўқ. Қаерда илгир бўлса, ўша ердаги одамларнинг ичига илиб олинадиган  илму амал кириб қолаверади. Баъзи фирибгарлар қон оляпман, деб одамнинг елкасидан илму амални «чиқариб» олади. Учинчиси қўлини одамнинг оғзига солмай, қусдириб олади. Ўша сиз айтган одамларнинг ҳаммаси қайси фирибни ўзлаштирганнинг олдига борса, ўша фирибгарнинг мутахассислиги бўйича бемор бўлиб чиқади.

Сизнинг гапингизга қараганда, ичингиздан саккиз дона нўхат катталигидаги тугунли ип чиққан. Ўшанча нарса ва яна илгир айтган тўрт-беш марта қатнагандан кейин олиб ташланадиган нўхатдек тугунлар ичингизга қаердан кириб қолган? Шундай нарсалар ичингизга кириб қолибди-ку, наҳотки, сиз билмай юравергансиз?

Мен баъзи кишиларга шунга ўхшаш гапларни айтган эдим, улардан бири сиз айтганга ўхшаган даволашни даъво қилиб, кишиларни алдаётган бир одамнинг олдига борибди. Бир гуруҳ билан кириб ўтириб, даволовчининг ҳаракатларини синчиклаб кузатибди. Биринчи гуруҳ чиққанидан кейин иккинчи гуруҳ билан яна қолибди ва даволовчининг сохтакорлигини ўз кўзи билан кўрибди. Ўша одам менинг олдимга келиб, ҳаммасини айтиб берди.

Одамлар бу каби фирибларга учмасликлари керак. Бемор бўлсалар, табобат орқали даволанишлари лозим. Кишилар бу каби хурофотлардан халос бўлишлари керак. Уларнинг алдовларига учмаслик, ақлни ишлатиш лозим.


“Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва 

ноанънавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон қандай яшаса, шундай ўлади. Қандай ўлса, шундай тирилади. Буларни ўйлаган сари, тилни гўзал сўзлар айтишга ўргатиш, хайрли амалларда ғайратли бўлиш ва ўлимни давоми...

5760 17:09 / 02.11.2018
Савол Калта иштонда сойкўлларда чўмилаётганимизда ёки ҳаммомда ювинаётганда кўпинча катталарнинг .Авратингни беркит, деган талабларини эшитамиз. .Аврат, ўзи давоми...

2344 15:31 / 14.06.2020
Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир хизматкоримни қамчи билан урар эдим. Ортимдан .Огоҳ бўл, Абу Масъуд, деган овоз эшитдим. Ғазабланганимдан давоми...

1651 08:00 / 18.01.2021
Имом Мотуридийнинг даври ақийдавий хуружлар авжига чиққан, мўътазилаларнинг таъсири остида аҳли сунна эътиқодига нисбатан шубҳалар тарқаган замон бўлган. Шу давоми...

1779 11:30 / 29.04.2020
Аудиолар

120130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41794 14:35 / 11.08.2021