1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Катта ширк

10:29 / 01.11.2018 4373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Катта ширк – Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш, тенг билиш ва У зот билан бирга тош, дарахт, қуёш каби нарсаларга ибодат қилишдир. Катта ширк гуноҳи кабираларнинг энг каттасидир. Аллоҳ ундан сақласин.

ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮﮯ ﯘ

 “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилиш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур...” (Нисо сураси, 48-оят).

Яъни, ширкни кечирмайди ва ундан бошқа гуноҳларни эса Ўзи хоҳлаган бандаларидан кечиради. Зеро, ширк Аллоҳ таолонинг:

ﮣ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ

“Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли, ўта раҳмлидир” (Зумар сураси, 53-оят) ояти каримасидаги “барча гуноҳлар” сирасига кирмайди.

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ

“...Чунки ширк улкан зулмдир” (Луқмон сураси, 13-оят).

Яъни, ширк қабиҳ амал ва яққол зулмдир. У бир нарсани ўз ўрнидан бошқа жойга қўйиш, ҳақини поймол қилишдир. Ким яратувчи билан яралмиш – махлуқни, илоҳ билан бут-санамни баробар билса, шак-шубҳасиз, ақлсиз, аҳмоқдир. “Золим” дейилишга ва ҳайвонлар қаторида саналишга лойиқдир.

ﮃ ﮄﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ

“...ва борар жойи дўзахдир. Золимларга (эса) ёрдамчилар бўлмас” (Моида сураси, 72-оят).

Яъни, унга Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи ҳам, ёрдам берувчи ҳам бўлмас. Бу ҳақда кўп оятлар мавжуд.

Аллоҳга имон келтириб, мўмин ҳолида вафот этган киши дўзахда гуноҳига яраша азобланса-да, жаннатий бўлганидек, Аллоҳга ширк келтириб мушрик ҳолида ўлган кимса, шак-шубҳасиз дўзахийдир.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар берайми?” деб уч бор сўрадилар. Биз: “Ҳа, ё Расулуллоҳ”, дедик. У зот: “Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Суянган эдилар, ўтирдилар-да: “Огоҳ бўлинглар, ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш”, дея такрорлайвердилар. Ҳатто биз: “Қанийди, сукут қилсалар эди”, дедик” (Муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалок этувчи еттита гуноҳдан сақланинглар” деб, Аллоҳга ширк келтиришни зикр қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй ибн Хаттоб, бориб, одамларга “жаннатга фақатгина мўминлар киради”, деб жар сол (Имом Муслим ва Аҳмад ривояти).

Аллоҳ таолодан бизни Қуръон ва суннатга амал қилган ҳолда вафот эттиришини сўраймиз. Албатта, у раҳмлиларнинг раҳмлироғидир!


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дўзах.. Унинг бир нечта номи бор Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради. 1. Нор mdash араб давоми...

5911 09:10 / 13.11.2023
Аллоҳ таоло айтади.Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ давоми...

5074 20:10 / 25.04.2019
Аллоҳ таоло башарият отаси ndash Одам алайҳиссаломни яратиб фаришталарга унга сажда қилишини буюрди. Барча малоикалар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб сажда давоми...

1590 05:30 / 21 март
Аллоҳ таоло айтади.Ўлчов ва тарозидан уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай Улар одамлардан бирон нарсани ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга давоми...

4225 21:35 / 12.02.2019