1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Мажмуа қурилиши жадаллик билан илгариламоқда...

18:38 / 29.10.2018 3905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги мажмуа қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини бериш ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Бугун мажмуада қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Пойтахтнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган мажмуанинг қурилиши, унинг кўриниши кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Лойиҳага кўра, мажмуа  ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли Ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид ва унинг саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойи ва ҳ.к.лардан иборат эди.

Қарийб саккиз ойдан буён лойиҳа амалдаги ўз тасдиғини топмоқда. Яқинда мажмуа масжидининг бош гумбази қад ростлади ва унга ҳилол ўрнатилди. Ундан ташқари, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, 2 та минора, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳнининг қурилиши режали асосда олиб борилмоқда. Бунда, уста-қурувчиларнинг фидокорлиги, ғайрату шижоат билан меҳнат қилаётганлари, албатта таҳсинга сазовор.

Шунингдек, мажмуа ёнидан музей ҳам қад ростламоқда. У ерда шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш режалаштирилган.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.

Азиз ўқувчилар! Мажмуа қурилиши билан боғлиқ жараёнларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда кузатиб боринг!

  

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиш фаслининг биринчи ойини якунлаб, январь бошидаги бироз совуқ кунларда турибмиз. Ўтган ойдаги қорёмғирли кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

5204 13:02 / 03.01.2019
Бугун 8 май куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида муборак Рамазон ойида бошланган Қуръони Карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага савоблардан давоми...

2180 23:52 / 08.05.2021
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

2565 09:51 / 01.09.2018
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ давоми...

3424 20:08 / 11.05.2019
Аудиолар

120055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41726 14:35 / 11.08.2021