1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жинлар махлуқми?

17:35 / 25.10.2018 2844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмонлар «жин» деб аталувчи махлуқотлар борлигига иймон келтирадилар. Уларни оддий ҳолатларда кўриб бўлмайди. Биз улар ҳақидаги маълумотларни энг ишончли манбалар: Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан оламиз. Қуръони карим нозил бўлаётган пайтда араб қабилалари жинларга худолар деб эътиқод қилишарди. Улар жинларнинг насаби Аллоҳ таолога етиб боради, Унинг жинлардан шериклари бор, деган бузуқ эътиқодга ҳам бўйсунишарди.

Шунингдек, араблар «Жинлар ғойибдан хабардор, фолбин ва мунажжимларга осмон сирларини айтиб туришади», деган ўйда эдилар. Арабларда жинларнинг ҳукми ер юзида ўтади, деган хомхаёл бўлиб, агар улардан бирорталари бирор жойга бориб, ётиб қолмоқчи бўлса, «Ушбу жойнинг хўжайин жинидан паноҳ сўрайман» деган дуони ўқишарди.

Бизнинг юртларда ҳам юқорида айтилганга ўхшаш турли-туман бузуқ, бидъат-хурофотдан иборат тушунчалар мавжуд ва уларга гирифтор бўлганлар бу ёлғон эътиқодга бўйсунишади. Айниқса, кейинги пайтда кишиларда руҳий бўшлиқ ҳаддан ташқари зиёда бўлганидан бу маънодаги гап-сўзлар ниҳоятда кўпайиб кетди.

Шу билан бирга, қадимда ҳам, ҳозирда ҳам жинларни бутунлай инкор этадиганлар бор. Улар жин ҳақидаги ҳар бир сўзни афсона, бекорчи гап, дейишади. Жинлар ҳақидаги ҳодисаларнинг гувоҳи бўлган кишиларни жиннига чиқаришади.

Ислом эса жин ҳақида худди бошқа масалалардаги каби асл ҳақиқатни баён қилади. Ислом жин борлигини исботлаб, бу ҳақдаги тўғри тасаввурни баён қилиб беради, нотўғри тушунчаларни рад этади. Шу билан бирга, жинлардан кутиладиган мавҳум қўрқинч ва хавфу хатарни ҳам рад этади.

Жинлар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли оловдан яратилган. «Жин» сўзининг луғавий маъноси «тўсилган» дегани, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўришлари, шу билан бирга, турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб иймонсиз-иймонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари бор. Жинлардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб, яхши йўлда юрганлари жаннатга, иймонсиз бўлиб, ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони карим нозил бўлганидан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлишган.

Жинларнинг Аллоҳ таоло билан насаб йўлидаги боғлиқлигига келсак, бу ҳақдаги ҳар қандай фикрлар ғирт туҳматдир.

Сабаъ сурасида бир гуруҳ жинлар Сулаймон алайҳиссаломга хизматкор бўлганлари, у зот ҳассага суяниб туриб вафот этганлиридан сўнг ҳам «у тирик, бизни кузатиб турибди», деб ўйлаб, машаққатли ишда давом этганлари ҳақида оятлар бор.

Исломдан олдинги вақтда жинлар осмонга чиқиб, фаришталарнинг ўзаро суҳбатларини, жумладан, яқин кунларда содир бўладиган баъзи ишлар ҳақидаги маълумотларни ҳам яширин эшитиб, ердаги фолбину мунажжимларга бирга ўнни қўшиб етказишлари, кейинчалик учқунлар отилиб, уларни бу ишдан тўсгани, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бомдод намозида қироат қилаётганларини эшитиб, «Биздан осмон хабарини тўсган нарса шу», деб ўз қавмларига қайтиб, бўлган ҳодисани айтганлари, шунда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига Жин сурасини нозил қилгани ҳақида юқорида батафсил айтиб ўтилди.

Қуръони каримда жинлар ҳақида ўнта сурада қирққа яқин оят бор. Алоҳида бутун бошли бир сура «Жин сураси» деб номланган.

 

“Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва 

ноанънавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали .Лаа давоми...

2237 12:05 / 22.08.2019
Баъзилар ўйлаганидек, бойқуш бехосият қуш эмас. У ҳам бошқа йиртқич қушлар каби бир оддий жонзот. Фақат у одамлар кам, хароба жойларга ин қургани учун кишиларда давоми...

2635 20:00 / 04.09.2020
Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор. Бу ҳақда ҳадиси шарифларда тўлиқ маълумотлар келган. Уларни ўрганиб, ҳаётимизга татбиқ этиш биз давоми...

6096 16:00 / 06.03.2023
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади.Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик,. Нисо сураси, давоми...

2790 10:00 / 21.05.2022
Аудиолар

121615 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43077 14:35 / 11.08.2021