1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим, мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қилгин!

10:29 / 25.10.2018 2451 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмоъий шундай ҳикоя қилади: “Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: “ Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан. Аллоҳим, мени улар ўйлаганидан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин”.

Абу Бакр Сиддиқ розиаллоҳу анҳу яна: “Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам” ёки баъзи вақтларда: “Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам”, дер эдилар.

Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот – Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини ҳис қилганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.

Муаллиф: Ҳоний ал Ҳаж

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, жорий йилнинг 24январь куни Туркияда кучли зилзила содир бўлган эди. Ушбу зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони биз мўмин мусулмонларни қайғуга солса, давоми...

3881 10:30 / 29.01.2020
Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди .Илмга мувофиқ бўладиган ақл билан тургин. Нассга мувофиқ бўладиган илм билан тургин. Ақлингга тўла устунликни давоми...

1420 15:00 / 20.12.2021
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

1730 08:16 / 25.08.2020
«Бидъат» сўзи луғатда «бир нарсани янгидан пайдо қилиш» маъносини англатади. «Бидъат»нинг таърифига келсак, уламолар бу масалада бир тўхтамга келишмаган. давоми...

6182 12:05 / 14.08.2018