1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Онтариода ислом маданияти ойи нишонланмоқда

17:33 / 23.10.2018 1927 pdf Ўқиш режими + -

 Уч йилдан буён – ҳар йили октябрь ойида Канаданинг Онтарио провинциясида ислом мероси ойи нишонланиб келинади. Бу ҳақда About Islam нашри хабар берди.

Анъанага мувофиқ бу йил ҳам шундай бўлди. Оттава муслималари ташкилоти (Ottawa Muslim Women’s Organization)нинг айтишича, ушбу акциядан кўзланган мақсад, ислом маданиятини оммалаштириш, дин масалалари ва мусулмонларнинг яшаш тарзи ҳақида маҳаллий аҳолининг дунёқарашини ўзгартиришдан иборат. Хусусан, мазкур акция ташкилотчиси ҳам Оттава муслималари ташкилоти (Ottawa Muslim Women’s Organization) ҳисобланади.

 Шунингдек, дастурдан бадиий кўргазмалар, қўлга хинадан нақшлар тушириш амалиёти, мусулмонларнинг анъанавий миллий кийимларидаги йиғилиш, зиёли инсонлар билан учрашувлар ўрин олган. Аммо тадбирнинг энг муҳим воқеаси «Ислом маданияти: Ҳиндистон ва Яқин Шарқ» (2007) ҳужжатли фильмининг намойиш қилиниши бўлади. Унда адабий танқидчи Вальдемар Янушчак ислом тасвирий ва меъморчилик санъатининг ажойиб тарихи ва нафосатини тадқиқ қилади. У билан бирга томошабин дунёнинг ўрта асрлар харитасида ислом қандай қилиб тарқалиб боргани ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Шуни таъкидлаш жоизки, айни пайтда Канадада мусулмонлар сони бир миллиондан ортган.  

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ислом умматини Рамазон ойи билан муборакбод этган табриклари нуфузли давоми...

514 17:19 / 13 март
Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси пойтахтимиздаги International меҳмонхонасида ифторлик дастурхонини ёзди. Маросимда давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

1219 10:35 / 16 март
Бугун 2022 йил 15 ноябрь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган .Hilol nashr, нашриётматбаасига мисрлик уламолардан бири Қоҳира давоми...

2116 20:37 / 15.11.2022
2023 йил 10 декабрь якшанба куни Баҳрайн Марказий банки томонидан ташкил этилган AAOIFIIsDB 18йиллик Ислом банк иши ва молиясига бағишланган анжуманда маълум қилинган. Бу давоми...

685 12:58 / 14.12.2023
Аудиолар

120808 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42373 14:35 / 11.08.2021