1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Садақа фақат аҳли аёлдан ортгандагина бўлиши

05:00 / 14.02.2017 2915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ато ибн Абу Робаҳдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайранинг Байтни тавоф қилиб юриб, «Фақат аҳли аёлдан ортганини садақа қилиш бор» деб нидо қилаётганини кўрдим».

Шарҳ: Ато ибн Абу Роваҳ катта тобеъийнлардан ҳисобланади. У киши жуда илмли ва мўътабар зот бўлганлар. Ҳокимларнинг Маккаи Мукаррамада Ато ибн Абу Роваҳ бўлса, ҳеч ким фатво айтмасин деган фармони чиққан.  Ўзлари ниҳоятда кўримсиз, жисмонан заифҳол, илмлари юқорм даражадаги зот бўлганлар. У киши бор пайтда бирорта одам фатво сўраб келганга, фатво бермасдан Ато ибн абу Роваҳнинг олдига одамларни юборишар эди.  Макканинг амири шу фармонни чиқарган.  

Бу мўътабар зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шогирдларидан бўлади.  Ровий буюк саҳобанинг Маккани айланиб, тавоф қилиб нидо қилаётганларини кўрган эканлар.  У зот «Аҳли аёлдан ортмасдан туриб, садақа қилиш йўқ», дер эканлар. 

Аҳли аёлини таъминлаб, уларнинг нафақасини жойига қўйиб  туриб, ортганини садақа қилсин экан.  Аҳли аёлидан қисиб, уларга берадиган нафақани камайтириб, бошқа жойга садақа қилиш яхши эмас.  

Олдин аҳли аёлингни, ўз нафақангдаги кишиларни яхшилаб таъминлаб қўй, бемалол қилиб қўй , беҳожат қилиб қўй,  ундан ортиб қолса, бошқаларга садақа қил.  

Мана шу ҳақиқатни бизда кўпчилик яхши тушунмайди.  Тўй қилишим керак, фалон ишни қилишим керак  деб бола чақасидан беркитиб, уларга бермай, уларнинг ризқидан қийиб садақа қилиб кўпроқ одам келса деган тушунчалар билан юради ва булар эса динимизга хилоф ишлардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб ўтказиладиган маросимни, валийма, дейилади. Ақийқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила давоми...

3361 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин. Аллоҳ таоло давоми...

5382 05:00 / 07.03.2017
Уйланишга танланадиган аёлнинг сифатлариСавол Эр уйланиш учун танлаётган аёлнинг қайси сифатларига эътибор бериши керакЖавоб Қуйидаги сифатлар1. Диндор давоми...

3034 05:00 / 15.02.2017
Никоҳ деб аталган муқаддас алоқа фақат келин ва куёвнинг икковлари ўртасидаги робитадангина иборат эмас. Балки бу робита уларнинг ортида турган отаоналари, оила давоми...

4092 05:00 / 15.02.2017