1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Савдода ростгўйлик муҳим

11:00 / 30.05.2022 3978 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савдогарнинг ростгўй бўлмоғи унинг бу дунёси ва охирати учун шарафли унвондир. 

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўй, омонатли тожир набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Савдогар одам ўзининг савдогарлиги воситасида қиёмат куни, ҳамма ташвишда қолган бир пайтда Аллоҳ таолонинг энг шарафли бандалари – набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлиш имконига эга бўлар экан. Бу улкан имкониятга эга бўлиши учун эса савдогар киши ростгўй ва омонатли бўлиши шарт экан. Ростгўйлик ҳар доим ўз эгасига яхшилик келтиради. Аммо савдогарнинг ростўйлиги алоҳида аҳамиятли яхшиликни – қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлишдек улкан яхшиликни келтирар экан. Омонатли бўлиш, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик ҳар доим ўз эгасига яхшилик келтиради. Аммо савдогарнинг омонатли бўлиши, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслиги алоҳида аҳамиятли яхшиликни – қиёмат куни набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлишдек улкан яхшиликни келтирар экан.

Шунинг учун барча савдогарлар ўзларининг касбларидаги бу улуғ имкониятни англаб етишлари ва ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишлари лозим.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва асҳоби киром яшаган даврга .Асри саодат,, яъни .бахтиёрлик даври, деймиз. Нима учун шундай таъриф берилгани ҳеч сизни давоми...

2597 17:00 / 23.01.2021
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1924 19:02 / 25.05.2020
Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки давоми...

1324 10:08 / 18.11.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтмишлар . . .Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Огоҳ давоми...

2462 11:39 / 22.06.2019