1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Таҳкийм

05:00 / 14.02.2017 3434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам, хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир», деган (Нисо, 35).

Шарҳ: Бу ояти каримада келишмовчилик ҳам эр, ҳам хотин томонидан чиққан пайтида кўриладиган чора ҳақида гап кетмоқда. Бу ҳолатда оиланинг сирини ташқарига чиқармасдан келишмовчиликни ҳал этиш иложи қолмаган бўлади. Энди бошқаларни аралаштириб бўлса ҳам оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилиш зарур. Бунинг учун эр ўзи рози бўлган бир қариндошини, хотин ҳам ўзи рози бўлган бир қариндошини ҳакам этиб тайин қилади. Эр-хотиннинг ҳакам чақиришга, ҳакамнинг шахсига рози бўлиши шарти кейинчалик ҳакамлар чиқарган ҳукмдан рози бўлишлари шарт эканлигидан келиб чиққандир. Ўзи рози бўлиб тайин қилган ҳакамнинг ҳукмини амалга оширишдан бошқа иложи қолмайди. Агар ҳакам унинг розилигисиз тайин қилинган бўлса, бу менинг розилигимсиз қилинган ҳакам, у менга қарши иш кўрди, мен унинг ҳукмини қабул қилмайман, дейиши мумкин.

Албатта, мазкур икки ҳакам мусулмон, эркак, одил, мукаллаф, диний аҳкомлардан хабардор, ни-коҳ, талоқни тушунадиган кишилар бўлиши шарт. Ҳакамларнинг қариндошлардан бўлиши, эр-хотинни яхши билишлари, уларнинг сир-асрорларидан хабардорликлари, қандоқ муомала муносиблигини билишлари юзасидандир.

Табиийки, икки ҳакам ҳам Аллоҳдан қўрққан ҳолда, адолатли ҳукм чиқариш учун ҳаракат қилишлари керак. Ҳакамларнинг асосий вазифалари эр-хотин орасини ислоҳ қилишдир. 

Шунинг учун ҳам ояти каримада агар улар ислоҳни ирода қилсалар, деб ҳакамларга ислоҳчилик нисбати берилмоқда. Худди шу тушунчадан келиб чиқиб, баъзи уламолар ҳакамларга фақат яраштириш-ислоҳ ҳуқуқи берилган, дейдилар. 

Бошқа уламолар эса, ҳолатни яхшилаб ўргангач, ислоҳ қилишнинг иложи йўқлигига амин бў-лишса, эру хотинни ажратиб қўйсалар ҳам ҳақлари бор, шунингдек, ҳакамлар тегишли жазо чораларини, молу мулкка оид масалаларни ҳам ҳал қилишади, дейдилар.

Бу чора ҳам Исломда оилани бузмаслик учун иложи борича ҳаракат қилишга уриниш борлигини кўрсатиб турибди.


Бир эр ва хотин Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига келишди. Икковларининг ҳар бири билан бирга бир тўпдан одам бор эди. Бас, Али уларга эрнинг аҳлидан бир ҳакам, хотиннинг аҳлидан бир ҳакам чиқаришга амр қилди. Кейин ҳакамларга: 

«Икковингиз вазифангиз нима эканини биласизми? Агар жамлашни раво кўрсангиз, қилинг. Агар ажратишни раво кўрсангиз, қилинг», деди. 

Аёл зараримга бўлса ҳам, фойдамга бўлса ҳам Аллоҳнинг ҳукмига розиман, деди. 

Эр бўлса, ажратиш бўлса рози эмасман, деди. 

Шунда Али розияллоҳу анҳу: 

«Ёлғон айтибсан! Аллоҳга қасамки, ҳатто у(аёл) иқрор бўлган нарсага иқрор бўлмасанг бўлмайди!» деди!. 

Имом Шофеъий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Шарҳ: Демак, ҳакамлар иш бошлашидан олдин эр-хотин ўз розиликларини тўлиқ изҳор этишлари керак. Ҳакамлар эр-хотин орасини аж-ратиш ҳақига ҳам эгалар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жинсий ожизлик араб тилида .анийн, дейилади ва аёлни истамайдиган эркакка ва эркакни истамайдиган аёлга нисбатан ишлатилади. Шаръий истилоҳда эса, жинсий олати давоми...

13008 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло .Агар роса ҳаракат қилсангиз ҳам хотинлар ўртасида адолатли бўла олмайсизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, баъзисини муаллақага ўхшатиб қўйманг. Агар давоми...

4896 05:00 / 14.02.2017
...Оила қуриш ниятидаги кишилар бевосита бирбирлари билан кўришишлари шариат ҳукмига биноан ўтиши керак. Ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас. давоми...

5437 05:00 / 14.02.2017
Иффатли аёл Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, жаннатни у кишига маскан қилди. У зот жаннатда хоҳлаган нарсани еб, унинг сояларида сояланиб, унинг давоми...

4570 05:00 / 15.02.2017