1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳар университетида маҳорат оширишади

10:20 / 13.10.2018 2145 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва куни кеча жума намозини адо этдилар. Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари юртимиз ҳақида ўз фикр ва таассуротларини билдириб, жумладан шундай деди:

– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва боракатуҳ! Мен камина ва Азҳари шарифнинг муҳтарам уламоларидан ташкил топган делегациямиз номидан Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирамиз. Шундай неъматни насиб этгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Биз Ўзбекистонни зиёрат қилар эканмиз, бутун дунёни ўз илм нури билан нурафшон этган, Аллоҳнинг каломини бизларга етказиб келган улуғ алломалар юртини зиёрат қилаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Биз айни дамда ҳозир бўлиб турган ушбу муборак масжид, Абу Бакр Қаффол Шоший номлари билан аталар экан, бу зот ўзининг фиқҳ илмига қўшган улуғ ҳиссалари билан, ислом оламида ном қозонган бўлиб, бутун дунёдаги мадраса ва исломий таълим даргоҳларида асарлари таълим бериб келинади. Биз Ал-Азҳар университетида Имом Мотурудий, Имом Насафий, Имом Самарқандий асарларидан таълим берамиз. Шунингдек, Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг китобларини ҳам тадқиқ этамиз. Мен ўзим ҳам Ибн Сино фалсафаси бўйича мутахассисман.

Ал-Азҳар университетида Ўзбекистондан жуда кўп ёшлар илм олишган. Айни дамда 150 дан зиёд ўзбекистонлик талабалар таълим олишмоқда. Мен бу ерда “Азҳару шарифда ўқиганмиз” деган инсонларни кўриб, ўзимни жуда ҳам бахтиёр ҳис қиляпман. Мен билан бирга ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Ҳусайн жаноблари ҳам ташриф буюрган. Сафаримиз давомида Ўзбекистондаги таълим муассасалари ва ал-Азҳар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва келажакда ҳамкорликда улкан ишларни амалга ошириш мақсадида шартнома ва меморандумлар имзолашга эришдик. Келишувлар натижаси ўлароқ яқин вақт ичида ўзбекистонлик имомларни ал-Азҳару шариф қошида очилган имомлар малакасини ошириш курсларида малака ошириб, бугунги замонавий муаммо ва масалаларга ҳам ечим топа оладиган мутахассис бўлиб қайтишларига ишонаман. Мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз ва меҳмондўстлигингиз учун миннатдорлик билдираман.

Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифлари давом этмоқда.

Islom.uz протали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Манчестер мусулмонлар санъати ва маданияти фестивали Макфест биринчи бор 2017 йилда шаҳар стадионидаги террактдан сўнг, турли эътиқод вакиллари ўртасидаги давоми...

1101 10:40 / 08.06.2021
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда .Сиз Имом Бухорийни биласизми, деб давоми...

1722 09:30 / 15.04.2020
Бугун, 13 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Чиноз тумани, Оққўрғон тумани ва Қуйичирчиқ туманларига ташриф буюришади. Бугуннинг ўзида quotҚози давоми...

1319 11:00 / 13.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги Диниймаърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаrdquoги фармонининг давоми...

3536 05:22 / 16.08.2018
Аудиолар

120777 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42342 14:35 / 11.08.2021