1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг йўқолган асарларидан бири топилди

14:30 / 11.10.2018 5556 pdf Ўқиш режими + -

Туркиядаги қадимий музейлардан бирида изланиш олиб бораётган Термиз давлат университетининг илмий тадқиқотчиси Жўрабек Чўтматов буюк мутаффаккир Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал-Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизийнинг бугунгача “мафқуд”, яъни “йўқолган” деб келинган асарини топди. Асар Қуръондаги Фотиҳа ва Бақара сурасининг шарҳига бағишланган. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Топилган янги қўлёзма Мовароуннаҳрда Қуръон шарҳига бағишланган илк асар сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда мазкур асарни дунё тадқиқотчилари эътиборига ҳавола этиш учун араб тилида чоп этиш ишлари бошланган. Сўнгра ўзбек тилида нашрга тайёрланади.

Мисрлик олим шайх Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Бараканинг таъкидлашича, Термизий тўрт юздан ортиқ китоб ёзган бўлиб, улардан олтмишга яқини бизгача етиб келган. Алломанинг асарлари Париж, Қоҳира, Дамашқ, Искандария, Истанбул ва Лондон каби шаҳарлардаги қўлёзмалар жамғармаларида сақланади.

Тарих фанлари номзоди Жалолиддин Мирзаевга айтишича, Ал-Ҳаким ат-Термизий юртимизда тасаввуф ва тафсир илмининг ривожланишини бошлаб берган қомусий олим саналади. Алломанинг Термиз шаҳри яқинида жойлашган мақбараси устида ўрнатилган қабртошдаги битикларда унинг вафот этган санаси ҳижрий 255 (милодий 869) деб ёзилган. Мутафаккир олимнинг 120 йил умр кўргани эътиборга олинса, аллома VIII асрнинг ўрталарида (тахминан 750-760 йиллар оралиғида) таваллуд топган.

Islom.uz сайти портали таҳририяти

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
Ислом тараққиёт банки томонидан мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилиши рeжалаштирилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом давоми...

816 14:04 / 23.02.2023
Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биносини бориб кўрди. Бу Янги Ўзбекистонга муносиб давоми...

568 23:00 / 11.08.2023
Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик VR технологияси орқали дунёнинг давоми...

2480 08:30 / 17.12.2021
Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда давоми...

575 18:52 / 23.11.2023
Аудиолар

120393 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42020 14:35 / 11.08.2021