1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат Қозоғистондаги йирик анжуманда иштирок этмоқда

09:40 / 11.10.2018 1723 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи” (съезди) ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда дунёнинг 42 мамлакатидан 80 дан ортиқ делегация вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон заминига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидакром Ниязхаджаев ҳамда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Бауржон Есманхан кутиб олишди.

Анжуман доирасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари бугунги кундаги динлараро ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар ўтказишди.

Анжуман Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг кириш сўзи билан очилди.

Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. 


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўтган ҳафтанинг шанба куни АҚШда мусулмон аёллар .Қадрқиммат, кунини кенг миқёсда нишонлади. Унда муслима аёллар учун махсус байрам тадбирлари уюштирилди. давоми...

1237 17:01 / 18.10.2021
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давоми...

1191 15:51 / 17.04.2021
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та давоми...

870 15:47 / 26.12.2023
Саудия Арабистони 27 сентябрдан хорижликларга туристик визалар беришни бошламоқчи. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълумотига таяниб, kun.uz манбаси хабар беради. давоми...

1110 10:30 / 04.09.2019
Видеолар
Аудиолар

121604 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43070 14:35 / 11.08.2021