1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

09:43 / 09.10.2018 2232 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти жамоаси Абдулатифхон махдум домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.

Абдулатифхон домла 1930 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топдилар. 1952 йилда Мир Араб мадрасасида ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида тўрт йил таълим олдилар. Бу давр мобайнида, тафсир ва фиқҳни чуқур ўргандилар. Мадрасани тугаллагач, Мир Араб мадрасасида араб тилидан сабоқ бердилар. 1960-1962 йилларда Сурия Давлат университетининг шариат факультетида Шайх Муҳаммад Амин Мисрий, Шайх Мустафо Аҳмад Зарқо, Ҳишом Бурҳоний каби ислом оламининг таниқли олимларидан таҳсил олдилар. 1963-1968 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир вазифасида фаолият юритдилар. 1968-1972 йилларда эса мадраса мудири бўлдилар.

Абдулатифхон домла 1973 йилда Наманганга қайтиб Шайх Эшон жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик Махмуд Эшон масжидида имом-хатиб бўлдилар. 1991 йилда Наманганда “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс бердилар. Абдулатифхон домла динимиз, халқимиз учун кўплаб шогирдлар тайёрлаб, тарбият қилдилар.

Абдулатифхон махдум нафақада, фахрий имом эдилар.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза пешин намозидан сўнг Наманган шаҳридаги Мулла Эшон жоме масжидида бўлиб ўтади.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Тошкент вилояти бош имомхатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти барчамизнинг кўнгилларимизни маҳзун этди.Шу муносабат билан юртимиздаги жоме давоми...

914 14:20 / 18.09.2020
Қарши шаҳар Ҳарамжўй маҳалласидаги 1650ndash1660 йилларда қурилган, аммо тарихда номи қайд этилмаган масжид 2000 йилда нурай бошлаган. Бугунги кунда у қаровсиз ётибди. Бу давоми...

3159 10:57 / 15.10.2018
Буюк Британия Косерваторлар партияси бошқарувчиларидан бири ҳисобланган, собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон мусулмон аёлларга қарата айтилган фикрларидан давоми...

2889 16:00 / 19.06.2019
Тренинг жорий йилнинг 67 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги давоми...

2642 17:45 / 02.10.2019
Видеолар
Аудиолар

121643 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43100 14:35 / 11.08.2021