1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 2-жуз. Ислом ва иймон

10:50 / 06.10.2018 2168 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва Иймон китоби» деб номланган 2-жузи савдога чиқарилди.
   «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
   Навбатдаги «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ислом ва иймон китоби»нинг биринчи боби «Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида» деб номланиб, у Ислом ва иймоннинг луғат ва уламолар истилоҳидаги маънолари ҳамда улар ҳақида умумий баёнотлар келган ҳадиси шарифларнинг шар­ҳи билан бошланади.
   Иккинчи боб «Комил иймон сифатлари ҳақида» деб аталади. Ҳар бир нарсанинг камолот сифатлари бўлгани каби иймоннинг ҳам камолот сифатлари бўлади. Ана ўша сифатлар нимадан иборат эканини ушбу бобда ўрганамиз.
   Учинчи боб «Диннинг фазилатлари ҳақида» бўлиб, унда динимизнинг сиз билан бизга фойда келтирадиган фазллари ҳақида сўз юритилади.
Тўртинчи боб «Қадарга иймон келтириш ҳақида» бўлиб, унда ақийдамиздаги рукн масалаларидан бири бўлмиш қазои қадар ҳақида илмий маълумотлар тақдим қилинади. Ундан бу борадаги саволларимизга жавоб топамиз, иншааллоҳ.
   Шунингдек, адашган ақийдавий тоифалардан бўлмиш Қадария ва Муржиага ўхшаш бидъат соҳиблари кимлиги ва уларнинг бузуқ ақийдалари нимадан иборатлигини англаб етамиз.
   Бешинчи боб аввалги мусулмонлар авлодининг Пайғамбаримиз алайҳиссаломга қилган байъати ҳақида, яъни, мусулмон бўлганларида у зотга қўл бериб, қабул қилиб олган топишириқлари тўғрисида сўз кетади. У зот барчага фақат яхшиликни топшириқ қилиб берганларини билиб оламиз.
   Олтинчи бобда Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз. Динимизнинг асосий масдарлари Аллоҳ таолонинг Китоби ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг Суннатлари эканини кўпчилик яхши билади. Энди ушбу икки асосий масдарни маҳкам тутиш ҳақидаги илмий далилларни ҳам билиб олсак, кўп яхши бўлади.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 2-жуз. Ислом ва Иймон

Нашриёт: «HILOL NASHR» МЧЖ

Сана: 2016 йил

Ҳажми: 320 бет

Ўлчами: 84х108/32

ISBN: 978-9943-4448-4-3

Муқоваси: Қаттиқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1254-рақамли тавсияси ила чоп этилган

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:
Ислом ва иймоннинг баёни ҳақида
Комил иймон сифатлари ҳақида
Иймон зиёда ва ноқис бўлади ҳамда унга васваса зарар етказмайди
Эр ва аёл кишининг ақли орасидаги фарқ нимада
Диннинг фазилатлари ҳақида
«Диннинг фазилатлари ҳақида» бобига хотима
Аллоҳ фақат Ислом динини қабул қилиши ҳақидаги фасл
Қадарга иймон келтириш ҳақида
Қадария ва Муржиъага ўхшаш бидъат соҳиблари
Байъат ҳақида
Китоб ва Суннатни маҳкам тутиш ҳақида
Амалда тежамкорлик ва бардавомлик Аллоҳ учун маҳбубдир


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби, деб номланган китоблари.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

3738 18:09 / 31.01.2018
quotБахтиёр оилаquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари қайта нашрдан чиқди.Муаллиф давоми...

3968 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблариУшбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг давоми...

1608 10:06 / 31.10.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Никоҳ, Талоқ ва Идда китоби, деб номланган 13жузи.Муҳтарам давоми...

4257 16:49 / 13.10.2017
Аудиолар

120130 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41794 14:35 / 11.08.2021