1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муҳаррам

Ғафлатда қолманг! Ашуро куни бир йиллик гуноҳларга каффорат, бир йиллик қут-барака

09:00 / 10.08.2021 26290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эслатма! 2021 йилнинг 10 август куни – янги 1443 ҳижрий йил Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. 

Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Набий алайҳиссалом: «Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман», дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти).

Ашуро куни қандай фазилатларга эга? Бу кун рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади»,деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: «Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади», дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим».

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб, Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, балки бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: «Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз»дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаррам ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бирбирларини бу давоми...

2094 21:39 / 19.08.2020
Оналаримиз муҳаррам ойида Мавлуд ўқитиб, ширгуручлар пишириб, қуръон тиловат қилиб, шунга ўхшаган маросимлар қилишади. Уларда қатнашиш, ширгуручларни ейиш давоми...

5352 14:57 / 26.04.2016
quot quot. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Ким Ашуро кунида аҳлиаёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло давоми...

5768 17:00 / 17.08.2021
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Истилоҳда эса, Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига айтилади.Ашуро рўзасининг тарихиОиша розияллоҳу анҳодан давоми...

30591 20:04 / 26.08.2020
Аудиолар

118795 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40746 14:35 / 11.08.2021