1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу

06:10 / 28.08.2018 2962 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, очликдан бағримни ерга бериб қолар, қорнимга тош ҳам боғлаб олар эдим. Бир куни улар (одамлар) чиқадиган йўлга ўтириб олдим. Батаҳқиқ олдимдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар. Мени кўрибоқ, табассум қилдилар ва мендаги ҳолатни, юзимдаги аҳволни пайқадилар. Кейин: «Эй Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. У зот: «Ортимдан юр», деб йўлда давом этдилар. Ортларидан юрдим. У зот (уйга) кириб кетдилар. Изн сўраган эдим, менга изн бердилар. У зот кирсалар, бир жом сут бор экан. «Мана бу сут қаердан?» дедилар. «Фалончи [ёки фалончи аёл] сизга ҳадя қилган экан», дейишди. У зот: «Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Суффа аҳлига бориб, уларни менга чақириб кел!» дедилар. Суффа аҳли Ислом меҳмонлари эди, суянадиган аҳли‑оиласи ҳам, мол‑дунёси ҳам, бирор кишиси ҳам йўқ эди. У зотга садақа келса, ундан ҳеч нарса тановул қилмай, ўшаларга жўнатар эдилар. Агар ҳадя келса, ундан татиб кўриб, кейин улар билан баҳам кўриш учун уларга юборар эдилар. Бу (суффа аҳлини чорлаганлари) менга сал маъқул келмади. «Бу сут суффа аҳлига нима ҳам бўларди? Ундан бироз ичиб, сал қувватга кириб олишга ҳақлироқ бўлиб турган мен бўлсам... Агар улар келса, менга буюрадилар, мен сутни уларга бераман, кейин менга етмай қолиши ҳам ҳеч гап эмас», деб ўйладим. Лекин Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш лозиму лобуд. Шунинг учун бориб, уларни чақириб келдим. Улар келиб, киришга изн сўрашди. Уларга изн бердилар. Улар уйга кириб, жойлашишди. У зот: «Эй Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Ма, ол, уларга бер», дедилар. Мен жомни олиб, бир кишига берар эдим, у қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Сўнг мен уни яна бир кишига берар эдим, у ҳам қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Сўнг мен уни яна бир бошқасига берар эдим, у ҳам қонгунча ичиб, кейин жомни менга қайтарар эди. Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келдим. Қавмнинг ҳаммаси тўйиб бўлган эди. У зот жомни олиб, қўлларига қўйдилар‑да, менга қараб, табассум билан: «Абу Ҳирр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Икковимиз қолдик», дедилар. «Тўғри айтдингиз, эй Аллоҳнинг Расули!» дедим. «Ўтир, ич», дедилар. Мен ўтириб, ичдим. Сўнг яна: «Ич!» дедилар. Мен ичдим. У зот: «Ич!» деявердилар, ниҳоят мен: «Йўқ! Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, унга жой топа олмаяпман!» деб юбордим. У зот: «Қани, менга кўрсат‑чи», дедилар. Мен жомни у зотга бердим. У зот Аллоҳга ҳамд айтиб, «Бисмиллаҳ», деб қолганини ичдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳарликда ҳам хурмо тановул қилиш маҳбуб амаллардандир. Ушбу суннатдан кўпчилик ғафлатда қолади. Чунки, хурмо ейиш фақат ифторликда суннат деб ўйлашади. Ҳадисда давоми...

3089 06:12 / 25.06.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда Ўз ҳузуридаги давоми...

3627 15:08 / 10.06.2017
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлсаю, улар ичида жамоат намози қоим давоми...

3100 23:25 / 03.04.2018
Абу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиқадиган кунларининг бирида кутиб давоми...

2645 20:20 / 12.12.2017