1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

12:02 / 17.08.2018 4041 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги “24 август – жумага” сўзлари “22 август – чоршанбага” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                         Ш.Мирзиёев



Тошкент шаҳри,

2018 йил 15 август


Манба: uza.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг энг улуғ мўъжизаси бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган сўнгги илоҳий китоб, боқий ҳужжат, қатъий далил, давоми...

838 12:25 / 15.02.2021
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

1409 14:30 / 09.05.2022
Ассалому алайкум азиз юртдошим Тонгга етказганига шукр. Кунингиз унумли бўлсин. Ҳайитга бир кун қолди. Иншааллоҳ, Рамазон ойининг сўнги куни. Ой давомида давоми...

1651 09:58 / 01.05.2022
.Hilol nashr, матбаанашриёти ва Islom.uz порталининг фаол ходимлари Даврон Муҳаммадёр ва Иброҳим Муҳаммадёрларга бувижонлари Турсунхон ҳожи аянинг вафотлари муносабати давоми...

587 11:25 / 03 апрель
Аудиолар

120133 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41796 14:35 / 11.08.2021