1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Бомдод намозидаги икки ракъат суннатнинг фазли (20-тавсия)

05:00 / 11.03.2017 5755 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бомдод намозидаги икки ракъат суннатнинг фазли (20-тавсия) 

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени менга манфаат берадиган бир амалга йўллаб қўйинг», деди. У зот: «Бомдоднинг икки ракъат(суннат)ида бардавом бўл, чунки уларда фазилат бор», дедилар»

Яна шу кишидан қилинган бошқа бир ривоятда шундай дейилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бомдод намозидан олдинги икки ракъатни қолдирманглар, чунки уларда рағоиблар (рағбатлантирувчи нарсалар) бор», деганларини эшитдим».

Табароний «Муъжамул кабир»да ривоят қилган.

 

Изоҳ: Рағоиблар  намозхонни рағбатлантиручи улкан ажру савоблардир. Шунинг учун ҳам ушбу намоз «рағоиб намози» деб аталган.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати бу дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар»

Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Аҳмад ва Абу Довуд: «Агар сизни отлиқлар қувиб келаётган бўлса ҳам, шу иккисини қўйманглар»ни зиёда қилишган.

Имом Муслимнинг ривоятида: «Шу иккиси мен учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқдир», дейилган.

 

Изоҳ: Юқоридаги ҳадисларда бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. Бу икки ракъат суннат энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг ажр-савоби ниҳоятда улкандир. Агар бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, у дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

 

1. Бомдоднинг икки ракъат суннатини бардавом ўқиш ниҳоятда фазилатли амалдир.

2. Бомдоднинг икки ракъат суннатида намозхонни рағбатлантирувчи улкан ажру савоблар бор.

3. Бомдоднинг икки ракъат суннати ниҳоятда муҳимлигидан душман қувиб келаётган бўлса ҳам уларни тарк қилмаслик тавсия қилинмоқда.

4. Бомдоддаги икки ракъат суннат дунё ва ундаги жамики нарсалардан яхшироқдир.

5. Бомдоддаги икки ракъат суннат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун дунёнинг барча нарсаларидан маҳбуброқ эди.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Абдулвоҳид ибн Сулайм розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3540 13:09 / 08.07.2020
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язийд ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робаъий алҚазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири ndash Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари давоми...

4806 13:30 / 08.05.2019
Б и р и н ч и б о бАллоҳ таоло.Албатта, Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар,, деган Фотир сураси, 28оят.Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, бу давоми...

3881 15:10 / 28.03.2019
. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4016 14:20 / 21.04.2021