1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қалбни юмшатиб, кўз ёшларни сиздирган сўзлар

11:55 / 26.07.2018 6723 pdf Ўқиш режими + -

Кеча Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жоме масжидида кар-соқовлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирга Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов, Тошкент Ислом институти сийрат фани устози Абдул Азим Зиёвуддин домла, Islom.uz портали ходими Ҳайруллоҳ Ҳабибуллоҳ домла, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили Дилбар Аҳмедова ва Тошкент шаҳри отинойилари ҳамда “Кар-соқов”лар жамияти аъзоси Моҳира Кубаевалар иштирок этишди.

Ўзлигини, динини янада кўпроқ ўрганишга интилган одамлар тадбирга доимгидан-да кўпроқ ташриф буюришди. Ўртада кечган саволларга мутахассисларнинг жавоблари янада қизиқарли тарзда бир-бирига уланиб кетди.

Бу галги учрашувда улар қалбини оғритаётган долзарб муаммо – яқинларининг миссионерлар тузоғига тушиб қолганлиги ва бу йўлдан уларни қандай қайтариш чора-тадбирлари ҳақида савол беришди.

Дарҳақиқат, улар бу йўлга ўз-ўзидан кириб қолганлари йўқ. Улар доимий равишда молиявий томондан кўмак олиб, таом ва совғалар эвазига тўғри йўлдан озишган.

Саволларга Ҳабибуллоҳ домла ва ТИИ сийрат фани устози Абдул Азим Зиёвуддин домла жавоб бердилар.

Абдул Азим Зиёвуддин домла: “Уларга аввало Ислом асоси бўлган Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сийратларини ўқиб чиқишни ҳамда ғарблик олимларнинг Ислом дини ҳақидаги холис фикрлари билан ҳам танишишни тавсия этиш керак.

Яқинларингизни миссионерлар яхши сўз ва ҳадялар бериб ўз тузоғига илинтирган экан, сизларнинг дўқ-пўписа, қўполликларингиз билан уларни тўғри йўлга бошлаб бўлмайди. Аввало ҳар қандай шароитда оғир-босиқлик, ўта вазминлик билан муомалада бўлиш талаб этилади. Зеро, Аллоҳ таоло ўз китобида қуйидагича буюради: (Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир” (Наҳл сураси, 125-оят).

Юқоридаги жавобларга қўшимча тарзда Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Мунира Абубакирова бундай дедилар: “Улар сизу бизда Исломнинг гўзал одобини кўриши керак. Сизга ёқмаган гап-сўзларига ҳиссиётларга берилмасдан муомалада бўлиш ижобий натижаларни олиб келади. Бу йўлдан уларни яхши сўз билангина қайтариш мумкин”.

Залда иштирок этаётганлар орасидан ўрта ёшли йигит ўз сўзларини имо-ишора ила баён этар экан, сурдо таржимони Ойдиннинг изоҳидан кейин кўплаб отинойилар қатори менинг ҳам кўзимдан ёшлар беихтиёр сизиб чиқди: “Менинг энг яқин дўстларим миссионерлар алдовига учиб ўз динидан кечди. Уларни қайтаришга қанча уринмай, барибир натижа бўлмади. Ишонинглар улар учун қаттиқ қайғудаман. Динимизни яхши билмасдан туриб, воз кечишди. Барча уринишларим зое кетгандан сўнг тинмай дуо қила бошладим: “Эй, Раббим! Ўзинг уларга тўғри, ҳақ йўлингни кўрсат, ҳидоятга бошла!” деб кечаю-кундуз дуодаман. Натижа ёмонмас, улар мени ниҳоят эшитадиган бўлишди”, деди куюнчалик билан.   

Ва яна шундай саволлар ўртага ташланди: “Аёл мусулмон, эр эса бошқа динни қабул қилган бўлса, уларнинг топгани, яшаши ҳалолми-ҳаром?”.

Бу каби саволларга Мусулмонлар идорасининг фатво бўлимидан маслаҳат олиш тавсия этилди.

Аҳолининг имконияти чекланган эҳтиёжманд қатлами бўлган ногиронларни қўллаб-қувватлаш борасидаги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов уларнинг дардини тинглади ва муаммоларини ижобий ҳал этишга ваъда берди. Ҳамда касалманд, дори-дармонга муҳтожларга ҳам кўмак бериш учун улар ҳақидаги маълумотларни назардан четда қолдирмай беҳад самимий суҳбат олиб борди. Ташқаридан қараганда энг кўнгилни шод этадиган ҳолат, Шуҳрат аканинг: “Тортинмай, беҳижолат муаммоларингизни айтаверинглар, биз шунинг учун шу ерда йиғилиб турибмиз, нима камчилик ва етишмовчиликлар бўлса, эшитамиз ва ижобий ҳал этамиз” деб ўзлари уларнинг қалбидаги айтолмаган сўзларини айтишга куч берди. Тўғри-да, тилимиз сўзлашга қодир бўлса-да, муаммоларимизни айтишга истиҳола қиладиган халқмиз. У ерда ўтирганларнинг ҳаммаси гапирмасангизда юз ифодангиздан сизнинг фикрингизни ўқиб олади. Уларга фақат ва фақат ширинсўз, самимий чеҳра керак.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя мана шу тарзда ҳаётда ўз ифодасини топмоқда.  Йиғилишга ташриф буюрган давлат идора ходимлари ҳам юқоридаги ғояни амалга оширишга бел боғлаганлар.

Кар-соқов инсонлар – ҳар гал жонбозлик кўрсатиб, ушбу тадбирларни ташкиллаштирган раҳбарлардан, холисона-самимий савол-жавоблардан ниҳоятда кўнгиллари ёришиб ўз дилларида дуолар қилишди.

Имконияти чекланган ногиронлар билан ўтказилаётган тадбирларга қатнашган одам, халқ дардини тинглаган раҳбар ва мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари, чинакам фидойиликларининг гувоҳи бўлади. Бу каби раҳбарлар одил сиёсат эгаси, адолатли Юртбошимиз издошчилари ҳамда ёрдамчиларидир.

Нилуфар БОЗОРБОЙ қизи

Манба: muslim.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртига қилинган учрашувдан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф давоми...

636 22:00 / 28.11.2023
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 5 сентябрь, шанба кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни жума ва шанбаякшанбалик давоми...

1030 11:03 / 03.09.2020
Муслималар форуми жорий йилнинг 31 март куни Лондон шаҳрида Британия мусулмонлар кенгаши ва Университет коллежи аёллар тармоғи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу давоми...

1732 07:30 / 07.03.2019
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида давоми...

1112 09:54 / 23.02.2022
Аудиолар

120289 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41932 14:35 / 11.08.2021