1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга cодиқ Муҳаммад Содиқ» китоби нашрдан чиқди

06:36 / 11.07.2018 3722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ёднома китоб пайғамбарларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бир умр содиқлик билан ҳаёт кечирган улуғ олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ (1952–2015) ҳақларида замондошларининг хотираларидан иборат. Булар давримизнинг беназир олими, миллат ва умматнинг фахри, улуғ мужаддид, фақиҳ, муҳаддис, муфассир, мутафаккир, муршид, зоҳид, баркамол шахсият, гўзал инсоний фазилатлар соҳиби бўлмиш олимнинг сийрат ва сувратларига у зотни таниган-билган кишилар томонидан қаламга олинган ишонарли ва гўзал чизгилардир. Бутун умрини Аллоҳ таолонинг ҳақ динига, Унинг маҳбуб Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган рисолатни тарғиб қилишга бахшида қилиб ўтган саодатманд инсоннинг ички ва ташқи дунёларини муҳтарам ўқувчиларимизга тўлароқ таништиришда ушбу китобнинг манфаатли бўлишидан умидворлик билан уни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тузувчи: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Номи: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  cодиқ Муҳаммад Содиқ
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 256 бет
ISBN: 978-9943-5110-2-6
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

 

Мундарижа

Сўзбоши
Аср алломаси
Ҳазрат билан ҳамнафаслик  
Дин қайғусида ўтган умр  
Устозлар устози  
Менинг хотираларим  
Муфтийлар мураббийи  
Аллоҳ берган бахт  
Ниятлари пок эди
Қатрада қуёш
«Барчамизнинг отамиз эдилар...»
Хотирдан ўчмас лаҳзалар
Унутилмас насиҳатлар
Фидойилик тимсоли
Иймоннинг вазни  
Устоз билан ёнма-ён  
«Олтин силсила»нинг ибтидоси
Ирфон мадрасаси мударриси  
Сўнгги учрашув
Дуонинг ижобати
Замондошлик саодати
Ихлосу илму амал  
Одамийлик сабоғи  
Яхшиларнинг яхшиси  
Гўзал ўрнак  
Қалбдаги ўчмас из  
Чорак асрлик қадрдонлик  
Онажоним, волидаи меҳрибоним...  
Эътироф  
Мухлислар наздида  
Марсия  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Олам ва одам, дин ва илм,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Олам ва одам, дин ва илм, номли китоблари. Ушбу китобнинг тантанали давоми...

2871 13:37 / 10.09.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо, деб номланган 21жузи сотувга давоми...

1403 09:37 / 30.04.2019
.Қуръони Карим, ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси, давоми...

2294 09:07 / 14.02.2019
quotСунний ақийдаларquot китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Сунний ақийдалар, деб номланган китоблари қайта нашр давоми...

3499 05:00 / 02.02.2015