1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қиёмат куни

05:25 / 13.07.2018 3806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас У кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни ҳаёти дунёдалик пайтида роҳат-фароғатда яшаган, дўзахга ҳукм қилинган кишини олиб келиб, дўзахга бир чўмдирилади-да, кейин «Эй одам боласи, ҳаётингда ҳеч бир яхшиликни кўрдингми? Бирор неъмат сени (қўлингдан) ўтдими?» дейилади. У эса: «Аллоҳга қасамки, йўқ, кўрмадим, эй Рабб!» дейди. Ва яна ҳаёти дунёдалик пайтида камбағаллик ва мусибатда яшаган, жаннатга ҳукм қилинган кишини олиб келиб, жаннатга бир чўмдирилади-да, кейин «Эй одам боласи, ҳаётингда бирор қийинчилик кўрдингми? Бирор ёмонлик сендан ўтдими?» дейилади. У эса: «Аллоҳга қасамки, йўқ, кўрмадим. Менинг ҳаётимда бирор қийинчилик ва машаққат бўлмаган», деб айтади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. .6277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал давоми...

1817 09:54 / 09.12.2018
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг давоми...

2822 06:00 / 22.09.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Садақа бериш билан молдунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган давоми...

2219 06:00 / 04.10.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Муҳаммад алайҳиссалом оилалари то у зот қабз қилингунларига қадар кетмакет икки кун арпа нонидан тўйиб давоми...

2804 06:00 / 16.08.2018