1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтирилди

10:40 / 05.07.2018 3291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иброҳим ибн Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтирилди. У рўзадор эди. Шунда у: «Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ўлдирилди. У мендан яхшироқ эди. Кафанлашга бир дона чопондан бошқа нарса топилмади. Агар боши ёпилса, оёғи очилиб қолар, оёғи ёпилса, боши очилиб қолар эди. Кейин мол-дунёдан бизга кўп-кўп берилди [ёки мол-дунёдан бизга мўл-кўл берилди]. Ҳатто ҳасанотларимиз бизга (бу дунёдаёқ) бериб қўйилганидан қўрқиб кетдик», деди. Сўнг йиғлай бошлади, таомни ҳам емади».

Имом Бухорий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй болам, агар эртаюкеч бировга нисбатан қалбингда ғиллу ғаш бўлмаслигига қодир давоми...

3147 10:10 / 27.08.2017
. ,. .6376. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабар беринглар, бездирманглар,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

2432 08:48 / 19.12.2018
. ,. .Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди,, дедилар,. Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

1047 11:56 / 27.06.2019
. ,. . Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди,, дедилар,.Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

2587 09:57 / 03.03.2019