1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Менга Қуръон қироат қилиб бер

15:04 / 26.06.2018 2425 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Қуръон қироат қилиб бер», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, сизга Қуръон ўқиб бераманми? Ваҳоланки, Қуръон ўзингизга нозил қилинган бўлса», десам, у зот: «Мен Қуръонни ўзимдан бошқа кишидан эшитмоқни яхши кўраман», дедилар. Шунда мен «Нисо» сурасининг қуйидаги ояти «(Эй Муҳаммад), Биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда, уларнинг ҳоли не кечур?» оятига етсам, у зот: «Ҳозирча кифоя қилади», дедилар. Кейин у зотга назар солсам, икки кўзларидан ёш қуйилаётган экан».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, ҳақиқий яшаладиган ҳаёт охиратдаги ҳаётдир,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2494 05:45 / 11.07.2018
Абу Абдуллоҳ Ториқ ибн Ушайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Ким .Ла илаҳа иллаллоҳ,, деб Аллоҳдан бошқага ибодат давоми...

3673 16:03 / 09.04.2018
569 . , . .., .5691. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир ичимлик давоми...

1573 11:28 / 11.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Душанба ва пайшанба кунлари амаллар арз қилинади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла давоми...

5744 16:54 / 08.11.2021