1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

"Олтин силсила" (тақризлар)

16:59 / 08.04.2016 4132 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

КИРИШ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин!

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, она Ватанимиз – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришганидан сўнг азиз она юртимиз заминидан ети-шиб чиққан буюк алломаларнинг табаррук номларини тиклаш, мубо-рак қадамжоларини обод қилиш, уларнинг улкан илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоат-чилиги ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш имкони туғилди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда шу йўлда илгари тасаввур этиш ҳам қийин бўлган том маънода тарихий ишлар амалга оширилди. 



Бу ҳақда сўз юритганда, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлиги билан бутун мусулмон оламида тан олинган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Моту-ридий, Бурҳонуддин Марғиноний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд сингари буюк алломаларимизни ёдлаш санала-ри кенг нишонланиши, юзлаб диний-тарихий ёдгорликлар, меъморий обида ва мажмуалар обод қилингани, Қуръони карим, аллома аждод-ларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий мероси она тилимизга таржима қилингани ва бошқа кўплаб ишларни таъкидлашимиз ўринлидир.

Маълумки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари Ислом ди-нининг Қуръони каримдан кейинги иккинчи асосий манбаи ҳисобланади. Суннат эса айнан ҳадис китобларида жамлангандир. Ҳадислар Ислом асосларини, унинг инсонпарварлик моҳиятини, ин-сон ҳаётида маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий омилларнинг ўрнини теранроқ англашга хизмат қилади. Уларни тўплаш, саралаш ва китоб ҳолига келтириш кишидан чуқур билим, улкан салоҳият, юксак ақл-заковат ва маънавий жасоратни талаб этади. Буюк ватан-дошимиз Имом Бухорий Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг ишончли ҳадисларидан иборат саҳиҳ тўпламни тузиш шарафига муяссар бўлган мумтоз зотдир. Унинг «Саҳиҳи Бухорий» китоби дунё мусул-мон уламолари томонидан якдиллик билан энг мўътабар ҳадис тўплами сифатида эътироф этилган. Бундай баҳога сазовор бўлган ҳадис тўпламлари уламолар ўртасида «Саҳиҳ тўққизлик» деб юрити-лади. Улар қуйидагилардир:


1. «Саҳиҳи Бухорий».

2. «Саҳиҳи Муслим».

3. «Сунани Абу Довуд» 

4. «Жомеъи Термизий». 

5. «Мужтабои Насаий».

6. «Сунани Ибн Можа».

7. «Муваттои Молик».

8. «Сунани Доримий».

9. «Саҳиҳи Ибн Ҳиббон».


Шуни катта фахр билан қайд этиш жоизки, ушбу рўйхатдан жой олган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насоий, Имом Доримий ва Имом Ибн Ҳиббон каби алломалар бетакрор диёримиз – қадимий Мовароуннаҳр замини фарзандларидир. Илму фазилатда беназир, но-ёб ақл-идрок ва таҳлил салоҳиятига эга бўлган, хотира ва тафаккур борасида Ислом оламида намуна дея эътироф этилган бу мутафаккир зотларнинг китоблари юртимиз уламолари томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, «Олтин силсила» рукни остида кўп жилдлик қомусий тўплам шаклида нашрга тайёрланмоқда. Мазкур тўплам ай-ни шу йўналишда биринчи бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, диний-маънавий меросимиздан халқимизни янада кўпроқ баҳраманд қилиш йўлидаги яна бир катта амалий қадамдир. 

Бундай йирик тўпламни илмий асосда, барча шартларга амал қилган ҳолда уламолар ҳайъати ижросида изоҳли таржима қилиш но-дир ҳолат эканини инобатга оладиган бўлсак, «Олтин силсила» рук-нининг моҳияти ва аҳамияти яққол аён бўлади. 

Ислом дини ва маданияти ривожида алоҳида ўрин тутиб келган ҳадисларни ўзбек тилига тўлиқ ва мукаммал тарзда таржима қилиш ва юксак матбаа сифати билан чоп этиш, ҳеч шубҳасиз, динимизни маърифий асосда ўрганиш ва тарғиб этиш, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, буюк аждодларимиз анъаналарига садоқат, ҳалоллик, по-клик, маънавий-ахлоқий баркамоллик руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Силсила ўз мавзуида Ўзбекистонда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади. Ана шу эътибордан ушбу илмий ҳаракат ҳақида дунёдаги йирик исломий ташкилот ва кўзга кўринган уламоларга мурожаат қилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари сўралган эди. Қуйида улардан келган тақризлар эътиборингизга ҳавола қилинади.


كلمة فضيلة الشيخ علي جمعة
مفتي الديار المصرية



МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ
МУФТИЙСИ АЛИ ЖУМА ТАҚРИЗИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Ҳозирги кунда Ер юзида бир миллиарддан ортиқ мусулмон киши араб тилидан бошқа тилда сўзлашади. Араб тилида шаклланган сун-нат қоидалари, яъни ҳадисларнинг улар томонидан ўз она тилида ўқиб-ўрганиши учун шароит яратиб бериш уларнинг диний ҳуқуқларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, Ўзбекистонда саҳиҳ ҳадислардан иборат кўп жилдли «Олтин силси-ла» қомусий китобининг нашрга тайёрланиши юртингизда бу борада мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг узвий давоми сифатида ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Тарихи ва миллий қадриятлари жуда бой ва хилма-хил бўлган бу диёрнинг Ислом оламидаги юксак ўрни ва нуфузи, ўйлайманки, ҳеч бир мусулмонга сир эмас. Айниқса, бу юртдан етишиб чиққан буюк алломалар ва азиз-авлиёларнинг исломий таълимотлар, хусусан, ҳадис илмини шакллантириш ва ривожлантиришдаги хизматлари бу-тун дунёда тан олинган. Имом Бухорий, Термизий, Насоий, Доримий Самарқандий, Ибн Ҳиббон Самарқандий, Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳ сингари улуғ муҳаддисларнинг бе-назир асарлари дунё кутубхоналарининг энг нодир манбалари сифа-тида қадрланади.

Мовароуннаҳрнинг Самарқанд, Бухоро, Термиз, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлари тарихда қуббатул Ислом, яъни Ислом динининг куч-қудратини намоён этадиган илм марказлари сифатида танилган.

Ўзбекистон Республикасининг пойтахти, азим Тошкент шаҳри 2007 йилда нуфузли халқаро ташкилот – ISESCO томонидан «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилингани ўзбек халқининг Ислом дини ва маданияти ривожига қўшган буюк ва бебаҳо ҳиссасининг яна бир ёрқин эътирофи бўлди.

Мустақиллик йилларида мамлакатингизда Ислом дини ва мада-ний-маънавий меросга бўлган муносабат тубдан ўзгаргани, бу борада улкан ишлар амалга оширилаётганини биз доимо катта қизиқиш би-лан кузатиб келмоқдамиз. Шу ўринда Ўзбекистон заминида ўз дини ва маънавий анъаналарига меҳр ва садоқат, тарихий меросни асраб-авайлаш бўйича ажойиб тажриба мактаби шаклланганини алоҳида қайд этиш лозим.

Бугунги кунда «Олтин силсила» рукни остида яна бир қутлуғ ишга қўл урилаётган экан, Яратганнинг Ўзи ушбу муборак лойиҳани амал-га ошираётганларга бахту саодат ато этиб, уларнинг саъй-ҳаракатларини зиёда қилсин.

Ҳадисларда айтилишича, Муҳаммад алайҳиссалом: «Менинг сўзимни эшитиб, уни англаб, ёд олиб, сўнг уни бошқаларга ўзи эшит-ганидек етаказган кишини Аллоҳ яшнатсин, юзини ёруғ қилсин», деб марҳамат қилганлар. Бу ўринда ҳадисларни астойдил ва садоқат би-лан тарғиб этадиган инсонга кўп ажру савоблар борлиги башорат қилинмоқда.

Аллоҳ таолодан Ўзбекистон халқининг Ислом илмлари ривожида қадимий шуҳратини яна тиклаб, доим пешқадам бўлишини сўраб қоламиз.


Доктор Али Жума

Миср Араб Республикаси муфтийси




كلمة الاتحاد العالمي لعلماء المسلمين ‏



ЖАҲОН МУСУЛМОН
УЛАМОЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ТАҚРИЗИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Жаҳон мусулмон уламолари кенгаши ўзбек халқига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромини изҳор этар экан, Ислом дини ва маданияти равнақига буюк ва беқиёс ҳисса қўшган бу бағрикенг ва маърифатли элга доимо эзгулик ва тинчлик-осойишталик ёр бўлишини тилайди.

Бутун мусулмон оламида Ислом дини марказларидан бири сифа-тида тан олинган, улуғ муҳаддис алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлган Ўзбекистон заминида Қуръони каримдан кейинги асосий муқаддас манба бўлмиш ҳадиси шарифларнинг «Олтин силсила» рукнида чоп этилаётгани, ҳеч шубҳасиз, улкан маданий ҳодисадир. Катта илмий-ижодий меҳнат, куч-ғайрат талаб этадиган, том маънода ноёб бу тўпламни нашр этишга азму қарор қилган сиз, азизларни Жаҳон мусулмон уламолари кенгаши аъзолари номидан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ишончим комил, бугунги кунда Ўзбекистон Президенти муҳтарам Ислом Каримов катта аҳамият бераётган келажак авлодларнинг маънавий камолоти учун хизмат қиладиган бу муаззам мажмуа Ис-лом динининг маърифий моҳиятини англашга интиладиган барча ин-сонлар учун ғоят муҳим манба бўлиб қолади.

Аллоҳ таоло муборак каломида айтганидек: «Нимаики яхши нафақа қилсангиз, ўзингиз учун. Қилган нафақангиз фақат Аллоҳнинг юзини исташ учундир».

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


Доктор Али Муҳйиддин Қорадоғий

Жаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби




كلمة فضيلة الشيخ ممد سعيد رمضان البوطي

АТОҚЛИ ОЛИМ ШАЙХ МУҲАММАД
САИД РАМАЗОН БУТИЙ ТАҚРИЗИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Бутун мусулмон оламида юксак маърифий мавқега эга бўлган ўзбек халқини «Олтин силсила» рукни остида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислар тўпламини му-каммал тарзда нашрга тайёрлаш имконига эга бўлгани билан мубо-ракбод этаман.

Маълумки, ушбу бебаҳо илмий мерос собиқ мустабид тузум дав-рида мутлақо эътибордан четда қолган эди. Мустақиллик шарофати билан бу диёр ўзининг диний-маданий қадриятларини тиклаш бора-сида ҳам улкан имкониятларга эга бўлди. «Олтин силсила» номли ҳадислар тўпламининг нашр этилаётгани бу йўлдаги яна бир улкан тарихий қадамдир.

Аллоҳ таоло тарихда турли қийинчилик ва машаққатларга сабр қилиб, ўзининг иймон-иродаси, тарихий илдизларини сақлаб қолган халққа мана шундай имкониятлар кўринишида улуғ мукофотлар бер-гай, иншааллоҳ. Ўзининг мард ва донишманд Юртбошиси раҳбарлигида ҳар жабҳада юксак марралар сари интилиб яшаётган ўзбек халқига, хусусан, бу юртнинг илм аҳлларига бундай ютуқ му-борак бўлсин!

Шубҳасиз, «Аллоҳ гўзал амал қилганларнинг ажру мукофоти-ни зое қилмас».


 Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий



كلمة فضيلة الشيخ وهبة مصطفى الزحيلي
عضو المجامع الفقهية الإسلامية

ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯЛАРИ АЪЗОСИ,
ДОКТОР ВАҲБА МУСТАФО ЗУҲАЙЛИЙ ТАҚРИЗИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Инсонга билмаганини ўргатган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Ер юзидаги ҳар қандай миллат ва халқнинг равнақ топиб, юксали-шининг аввали, ўртаси ва охири фақат илм билан бўлади. Ислом ум-мати айнан илм  ёрдамида залолат ва адашишдан сақланиб, жаҳолат ва қолоқликдан халос бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас кало-мида айтганидек: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусу-сан, илм берилганларни даражаларга кўтарур».

Яратганга шукроналар бўлсинки, мустақиллик туфайли собиқ СССР ҳудудида яшаган миллионлаб мусулмонлар қалбига иймон ну-ри, Қуръон ва ҳадис ёғдуси қайтди. Айниқса, бу борада азалдан Ис-лом дини марказларидан бири сифатида довруғ қозониб келган Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган улкан ишлар таҳсинга сазовордир.

Ана шу ишларнинг мантиқий давоми бўлган «Олтин силсила» рукнида ҳадис тўпламларининг нашр этилаётганини мен сизнинг юр-тингизда маънавий тараққиёт масаласига доимий равишда катта эътибор берилаётганининг яна бир амалий тасдиғи деб биламан.

Ушбу муборак илмий меросни халқингиз, келажак авлодларингиз-га ўз она тилингизда тақдим этишдек шарафли ишда сизларни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб, ҳифзу ҳимоясида асрасин.

Ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.



Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий

 Ислом фиқҳи академиялари аъзоси



كلمة فضيلة الشيخ عبد الله المصلح
الأمين العام للهيئة العالمية للإعجاز
العلمي في القرآن والسنة بمكة المكرمة

МАККАИ МУКАРРАМАДАГИ «ҚУРЪОН ВА СУННАТ
БЎЙИЧА ИЛМИЙ МЎЪЖИЗАЛАР ҲАЙЪАТИ»
БОШ КОТИБИ АБДУЛЛОҲ МУСЛИҲ ТАҚРИЗИ


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

Қадимий ва бетакрор Ўзбекистон диёрида тўққизта ишончли ҳадис китобларини яхлит тўплам ҳолида нашрга тайёрлашга киришилгани жуда муҳим эътиборга молик ҳодисадир. Албатта, бундай хайрли ишга ҳисса қўшиш ўзини буюк аждодлар меросининг муносиб вори-си деб биладиган ҳар бир инсон учун бағоят шарафли ва улуғ вазифа-дир.

Мусулмон аҳлига яхши маълумки, ҳадис илмининг шаклланиши ва ривожланишида кўҳна Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Насоий, Доримий Самарқандий, Ибн Ҳиббон Самарқандий каби буюк муҳаддисларнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. 

Афсуски, ана шундай улуғ аллома ва азиз-авлиёлар юрти бўлган Ўзбекистон халқи мустамлакачилик даврида ўз аждодлари томонидан яратилган бебаҳо диний мерос намуналарини она тилида ўқиш имко-ниятидан маҳрум бўлди. Фақат мустақиллик туфайли, мамлакатингиз раҳбарининг бошқа соҳалар қатори маънавий тикланиш борасида олиб борган изчил ва қатъий сиёсати натижасида ноёб маърифий ха-зина  эшиклари очилди.  

Мана шундай эзгу ишларда сизларга чин дилдан хайрихоҳ бўлиб, барча саъй-ҳаракатларингизда муваффақиятлар тилаш мен учун катта шарафдир. 


Биродарингиз Абдуллоҳ Муслиҳ

Маккаи мукаррамадаги «Қуръон ва суннат

бўйича илмий мўъжизалар ҳайъати» Бош котиби



"Олтин Силсила " китобининг муқаддимасидан

давоми бор



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам бериш 4тавсияИбн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмон мусулмоннинг давоми...

6626 17:00 / 08.04.2016
ТАВБА Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиманrdquo. Тоҳо, 82Тавба ndash банда ўзлигини давоми...

5490 16:31 / 13.10.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари давоми...

7141 14:40 / 08.07.2019
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир эмизикли гўдак келтирилди. У эса қўйниларига бавл қилиб давоми...

2370 00:00 / 08.12.2022